Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 11 / Паспорт масалалари

Виза онлайн

 

 

Электрон туристик виза юзасидан саволим бор. Бу нима ўзи? Тушунтириб берсангиз.

 

– Фуқаролари электрон кириш визаларини олиш имконига эга давлатлар рўйхатига киритилган давлатлардан чет эллик фуқаролар Ўзбекитоннинг хориждаги консуллик муассасасига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилмасдан туриб, 30 кунга бир марталик, икки марталик ва кўп марталик электрон визаларни расмийлаштириши ва олиши мумкин. Бу e-visa.gov.uz портали орқали «E-Visa.uz» тизими воситасида амалга оширилади. Электрон виза олишни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг электрон кириш визалари тўғрисидаги низомда белгиланган (4.07.2018 йилдаги ПҚ-3836-сон қарорга 1-илова).

Электрон визани расмийлаштириш ва олиш учун мурожаатларни кўриб чиқиш муддати мурожаат келиб тушган кун ҳисобга киритилмаган ҳолда 2 иш кунини ташкил этади (Низомнинг 6-банди).

Прочитано: 338 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика