Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 11 / Паспорт масалалари

Консуллик ҳисобига туриш керак

 

Тожикистонда туғилиб, ўша ерда катта бўлдим. 1992 йилда Ўзбекистонга кўчиб келдим ва пропискадан ўтдим. Яшаш гувоҳномам бор. 1993 йилда Ўзбекистон фуқаросига уйланганман, ўғлимиз бор. 2002 йилда Ўзбекистондан кетиб, ҳозирги кунга қадар Россияда яшаяпман. Россия фуқаролигини олдим, бироқ яшаш гувоҳномамни Ўзбекистон ОВИРга топшириб, ўрнига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасининг хорижий паспортини олганман. Энди Ўзбекистонга келиш ниятидаман, шу боис Ўзбекистонга киришим тақиқланмаганмикин, шуни билмоқчи эдим. 

 

– Белгиланган тартибда хорижга доимий яшаш учун чиққан, шунингдек вақтинча хорижда бўладиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатида туришлари шарт.

Хорижга доимий яшаш учун чиққан ва хорижга доимий яшаш учун чиқишларини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий консуллик рўйхатига олинадилар.

Хорижга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, ишлаш, шунингдек ўз оиласи билан бирлашиш мақсадида чиқиб кетган ва хорижга вақтинча чиқишларини ўрнатилган тартибда расмийлаштирган фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

Фуқаролиги бўлмаган шахс ўзи бораётган мамлакатга қонуний тарзда ва 6 ойдан ортиқ вақтга келган тақдирда, у вақтинча консуллик рўйхатига олинади (Низомнинг III бўлими, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 2-илова).

Шу тариқа, Ўзбекистон Республикасининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида доимий ёки вақтинчалик хорижга чиқишни расмийлаштирган бўлсангиз ва хорижга чиқиш учун йўл ҳужжатини олган бўлсангиз, Россия Федерациясидан туриб биринчи навбатда, Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига вақтинчалик ёки доимий консуллик ҳисобига туриш масаласи бўйича мурожаат қилишингиз лозим. Сизга консуллик ҳисоби расмийлаштирилганидан кейин Ўзбекистонга ўз оилангизга қайтишни расмийлаштиришни бошлашингиз мумкин.

Прочитано: 334 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика