Norma.uz

Ҳисобга олиш шакли электрон

 

 

Россия Пенсия жамғармасида персонификацияланган ҳисобга олиш тизимида фуқароларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни янги шаклда қабул қилиш бошланди. 

 

Россия Пенсия жамғармаси (РПЖ) бошқармасининг қарорига мувофиқ бундан буён барча ҳужжатлар электрон шаклда ҳам тўлдирилиши мумкин.

Янги ҳужжатлар рўйхатида қуйидаги 7 позиция мавжуд:

  • рўйхатдан ўтказилган шахснинг сўровномаси;
  • якка тартибдаги шахсий ҳисобварақда (СНИЛС) мавжуд сўровнома маълумотларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ариза;
  • тизимда рўйхатдан ўтказилганликни тасдиқловчи ҳужжатни бериш тўғрисида ариза;
  • маълумотларни аниқлаштириш тўғрисидаги сўров;
  • РПЖга суғурталанувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
  • кузатув қайдномаси;
  • мажбурий пенсия суғуртаси (МПС) тизимида рўйхатдан ўтказилгунига қадар бўлган давр учун суғурталанувчи шахснинг меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар.

Ушбу ўзгартиришлар РПЖнинг янги – фуқароларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни (электрон меҳнат дафтарчаси деб номланувчи) ҳисобга олиш, шунингдек карточкаларни электрон шаклга ўтказилишига оид функциялар жорий этилиши билан боғлиқдир.

 

Манба: Рамблер.

Прочитано: 333 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика