Norma.uz

Ишончнома бўйича пенсия тўлаш

 

Пенсиялар қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалар бўйича тўланиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат тузилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (Минск ш., 22.01.1993 й.) иштирокчиси бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бундан мустасно.

Ишонч билдирувчи Пенсия жамғармасининг бўлимларидан бирига бир йилда камида 1 марта келиб, пенсия тайинланишига бўлган ҳуқуқини тасдиқлаши лозим.

Бошқа давлатдаги пенсионернинг соғлиғи ҳолати туфайли Ўзбекистонга келиш имкони бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига мурожаат қилиши ва доимий яшаш, шунингдек чет давлат ҳудудида пенсия ёки ижтимоий нафақа олиш далилининг мавжуд эмаслигини тасдиқлаши лозим.

Ишончли вакил унга маълум қилинган пенсия тўловига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ушбу далиллар ҳақида Пенсия жамғармасининг бўлимига маълум қилиши шарт. 

 

Маълумот учун!

офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан ЯШАГАН ВАҚТ МАЪЛУМОТНОМАЛАР БИЛАН ТАСДИҚЛАНАДИ.

Прочитано: 534 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика