Norma.uz

Қарор қабул қилинади ва тушунтириш берилади

 

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот учун жисмоний ва юридик шахсларнинг Пенсия жамғармаси манзилига мурожаатларини кўриб чиқиш асос ҳисобланади. 2020 йил январь ойида 2 000 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

 

Пенсия жамғармаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ мурожаатлар ўз вақтида ва лозим даражада кўриб чиқилишини қатъий назорат қилади.

Рақамларга мурожаат қиламиз: 2020 йил январда Пенсия жамғармаси тизимига 2 151 та мурожаат келиб тушган. Улардан 188 таси (9%и) Пенсия жамғармасининг ижро этувчи тузилмасига, 1 152 таси (53%и) Жамғарманинг ҳудудий бошқармаларига, 811 таси (38%и) туман (шаҳар) бўлимларига келиб тушган.

Жорий йил январь ойидаги мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, ижобий тарзда ҳал этилган ва юридик маслаҳатлар бериш орқали қаноатлантирилган мурожаатлар сони 126 тани ташкил этди, 1 973 таси бўйича қонун ҳужжатлари доирасида тушунтиришлар берилди, 18 таси тегишли ташкилотларга юборилди, 34 таси кўриб чиқилмоқда.

993 таси (46%и) пенсия миқдори ва уни оширишга доир мурожаатлардан иборат. Қолган ҳолатларда мурожаат этувчиларни қуйидаги масалалар қизиқтирган:

  •  пенсия ёки нафақалар тайинлаш (пенсия ёки нафақа олишга бўлган ҳуқуқ мавжудлиги) юзасидан – 576 та (27%);
  •  пенсия ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш ва тўхтатиб туриш юзасидан – 157 та (7%);
  •  пенсия ва нафақаларни ортиқча тўлаш юзасидан – 127 та (6%);
  •  пенсия тайинлашда меҳнат стажи ҳисоби юзасидан – 114 та (5%);
  •  имтиёзли пенсия тайинлаш юзасидан – 75 та (3%).

Фуқаролар бошқа масалалар бўйича, шунингдек таклифлар билан ҳам мурожаат қилганлар (109 та ёки 5%).

Таъкидлаш жоизки, Пенсия жамғармасининг бешта ходимига нисбатан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнида йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари қўлланилган.

Сирдарё вилояти Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаатлар сони 294 тани (13,7%) ташкил этган, Тошкент шаҳрида – 293 та (13,6%) ва Тошкент вилоятида – 206 та (9,6%).

Пенсия жамғармасининг ижро этувчи тузилмаси, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари томонидан кўчма қабуллар тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилмоқда. Кўчма қабул давомида Пенсия жамғармаси мутахассислари пенсия тизимидаги янгиликлар, пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартиришлар ҳақида батафсил сўзлаб бермоқдалар. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор қарорлари, хусусан, «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (9.12.2019 йилдаги ПҚ-4546-сон), «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон) қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

 

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарларидан.

 

Маълумот учун!

Ёшга доир пенсия тайинлангандан КЕЙИНГИ ИШ ДАВРИ пенсия ҳисоблаш учун стажга ҚЎШИЛМАЙДИ.

Прочитано: 407 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика