Norma.uz

Кўпроқ тўланади

 

Бир неча йилдирки ўриндошликда ҳам ишлайман. Яқинда пенсияга чиқаман.

Пенсия миқдори оширилиши учун иккала иш жойидан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишим мумкинми? 

 

– Ҳа, албатта. Бироқ пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинишини ҳам инобатга олиш лозим (Қонуннинг 31-моддаси).

Масалан, асосий иш жойидан пенсия ҳисоблаш учун ўртача иш ҳақи базавий миқдорнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, ўриндошлик бўйича иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга ҳожат йўқ.

Бироқ келгусида пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги чеклов (пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баравари) оширилиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, ўриндошлик бўйича иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча маълумотлар келажакда пенсия миқдорини ошириш учун асқотиши мумкин.

Пенсия ҳисоблаш учун асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан кам бўлса, ўриндошлик бўйича иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча маълумотларни тақдим этган ҳолда пенсия миқдорини оширишингиз мумкин.

 

 Зафаржон Хўжаев,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 337 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика