Norma.uz

Ишлашда давом этиш керак

 

Холам 20 йилдан буён ихтисослаштирилган махсус карлар мактабида ишлайди. У 50 ёшида пенсияга чиқишга ҳақлими?

 

– Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидаги ихтисослашган таълим муассасаларида камида 25 йил ишлаган ўқитувчилар белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 3-сонли рўйхатнинг VII қисми): жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаблар ва мактаб-интернатларда; санатория шаклидаги мактаблар ва мактаб-интернатларда; имконияти чекланган шахслар учун касб-ҳунар коллежларида; «Меҳрибонлик» уйларида, ҳарбий академик лицейларда; тарбия колонияларида (Қонуннинг 12-моддаси «к» банди).

Бунда имтиёзли пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинганда, умумбелгиланган ҳужжатлардан ташқари, ўқитувчилар меҳнат фаолияти юритилган таълим муассасасининг 3-сон Рўйхатнинг VII қисмида назарда тутилган таълим муассасалари рўйхатига мувофиқ келишини, шунингдек иш вақти давомийлиги нормаларига доир талабларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

Шу тариқа, барча шартларга риоя этилган бўлса, холангиз қўшимча 5 йил ишлаганидан кейин (зарур 25 йил стажга эга бўлиб) имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин.

Прочитано: 401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика