Norma.uz

Стаж масаласига доир

 

Пенсия ёшидаги эркак (Ўзбекистон фуқароси) совет даврида 27 йил ишлаган, шу жумладан университетдан сўнг армия сафида 2 йиллик хизмат қилган, охирги 15 йил – Қозоғистонда расмий тарзда ишлаган.

Унинг меҳнат стажи қандай ҳисобланади?

Охирги 15 йил ичида у ёлланиб ишлаган, бироқ бадаллар тўламаган бўлса, ушбу стаж ҳисобга олиниши учун бадалларнинг минимал суммасини ҳозир бирйўла тўлаши мумкинми? Тўлаш мумкин бўлса, нима қилиши керак?

 

Собиқ СССР ҳудудида ишланган давр учун стаж

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битимга (Москва, 13.03.1992 й.) мувофиқ собиқ СССР ҳудудида ишланган давр Битим кучга киргунига қадар бўлган вақт учун, яъни 1992 йил 13 мартгача иш стажига қўшилади.

 

Армиядаги хизмат

Баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда, 1992 йил 13 мартгача ишланган давр, шу жумладан армиядаги 2 йиллик хизмат, шунингдек университетдаги кундузги ўқиш (одатда 5 йил) қаерда (собиқ СССРнинг исталган ҳудудида) ишланганлигидан қатъи назар, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшилади.

 

Қозоғистонда ишланган даврлар Пенсия жамғармасига ушбу давр учун суғурта бадаллари (2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун) ва ягона ижтимоий тўлов (2019 йил 1 январдан кейинги давр учун) тўланган бўлса стажга қўшилади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси).

Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан бирйўла Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб 3 йил мобайнида тўланади (Низомнинг 9-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

Тўлов миқдори пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ  йилига уни тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 4,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши мумкин (46-сон Низомнинг ­8-банди).

Бунинг учун яшаш жойидаги солиқ органларига Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш истаги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Прочитано: 366 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика