Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 11 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

 Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 

Тизим судьялар ўртасида ишни тақсимлайди

 

10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-607-сон Қонун билан «Судлар тўғрисида»ги Қонун ва процессуал кодексларга тузатишлар киритилди.

 

Судьялар ўртасида ишлар автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимланади. Илгари бу тегишли судлар раислари, Олий судда эса – судлов ҳайъатлари раислари мажбуриятига кирган. Жорий этилаётган тизим судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашувини ҳисобга олади.

Бундай механизм суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши, яъни «инсон омили»ни истисно этади ва суд тизимида бюрократия даражасини пасайтиради. Судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш тартибини Олий суд Раёсати тасдиқлайди.

Бундан ташқари, тузатишлар иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари ўртасида ўзаро мунобатларни соддалаштирди. Энди даъво аризаси нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни жавобгар ва бошқа шахсларга электрон шаклда жўнатиш мумкин. Бунинг учун техник функционали модернизация қилинадиган солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, ИПКнинг 151-моддаси илгаригидек ушбу далилни ҳужжат билан тасдиқлашни назарда тутади. Бошқа ҳолатда даъво аризаси ИПКнинг 155-моддасига асосан қайтарилади.

Шунингдек, ИПКда судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқариши лозим бўлган муддат ёзилган:

  • даъво аризаси келиб тушган кундан эътиборан 5 кундан кечиктирмай – умумий тартибда;
  • даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай – судгача мажлис ўтказишда.

Ишни жараёнга тайёрлашнинг ўзи эса энди илгари белгиланган 5 кундан кўпроқ вақтни талаб қилиши мумкин. Судья қандайдир аниқ муддат билан чекланмаган. Бундан келиб чиқадики, ишни тайёрлашга ИПКнинг 163-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт талаб этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 11.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

 

КСЗ ташкил этиш – Халқ депутатлари кенгашлари қарори бўйича

 

ВМнинг 9.03.2020 йилдаги 134-сон қарори билан Кичик саноат зоналари фаолиятини ташкил этишнинг янги тартиби тасдиқланди. Илгари амал қилган тартиб (Низом, ВМнинг 31.12.2014 йилдаги 378-сон қарорига 1-илова) ўз кучини йўқотди.  

 

Президентнинг 21.06.2019 йилдаги ПҚ-4363-сон қарорга мувофиқ кичик саноат зоналари (КСЗ) иштирокчилари учун янги қоидалар белгиланган. Шу муносабат билан КСЗ ташкил этиш ва унинг иштирокчиларини танлаш механизми бирмунча ўзгартирилди. Қисқача баён этилганда механизм қуйидаларни ўз ичига олади.

Танлаб олинган инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарор Маъмурий кенгаш – туман ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат коллегиал органнинг баённомаси шаклида расмийлаштирилади. Маҳаллий ҳокимият органи томонидан ер участкасини ажратиш ҳақида алоҳида қарор қабул қилиниши талаб этилмайди.

Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, вилоят (Тошкент шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари (илгари – вилоят ҳокимиятлари) томонидан қабул қилинади. Ушбу қарорлар КСЗнинг кадастр ва ер тузиш ҳужжатларини тайёрлаш, бош режасини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига саноат ишлаб чиқаришини ҳамда унга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ташкил қилиш учун КСЗ ҳудудида ер участкасини бериш учун асос бўлади.

Маъмурий кенгаш Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек тегишли халқ депутатлари Кенгашларига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини киритади:

  • янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудларининг чегараларини ўзгартириш заруратини асослайдиган таҳлилий маълумот;
  • ер участкасининг чегаралари ва майдонлари тўғрисидаги маълумот, шунингдек негизида янги КСЗ ташкил этиш ёки ер участкаларини фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш режалаштирилаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бўш турган ер участкаларининг рўйхати;
  • КСЗ ҳудудининг муҳандислик-техник коммуникацияси ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжудлиги, инфратузилма объектларини қуриш бўйича ҳисоб-китоблар ва молиялаштириш манбалари тўғрисида маълумотлар.

Инвестиция лойиҳалари икки ойда камида бир марта ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади. Қуйидагилар лойиҳаларни КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

  • белгиланадиган тармоқ хусусиятига мувофиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • янги иш ўринларини ташкил қилиш;
  • пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган инвестицияларни киритиш. Инвестициялаш шакли – қонун ҳужжатларига зид бўлмаган исталган шаклларда;
  • муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаган ҳолда, замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий этиш асосида импорт ўрнини босадиган ва (ёки) экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар турлари, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

Бўлажак инвестор танловда иштирок этиш учун бевосита келиб ёки почта (хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали КСЗ дирекциясига инвестиция ­буюртманомасини 2 та муҳрланган конвертларда тақдим этади. Инвестиция буюртмасига қуйидагилар илова қилинади:

  • таклиф этилаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
  • инвесторнинг охирги 3 йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот;
  • талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.

Инвестиция буюртманомалари солинган конвертлардан бири Маъмурий кенгаш йиғилишида очилади. Иккинчиси ишчи органда сақланади ва инвестиция лойиҳалари мазмуни бўйича мунозарали ҳолатлар вужудга келганда очилади.

Яратиладиган янги иш ўринлари сони, рақобатбардош, харидоргир, талабгир маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг технологик изчил занжирини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда энг жозибадор инвестиция буюртманомаси энг яхши инвестиция лойиҳаси деб тан олинади.

Дирекция инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини КСЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олади ва гувоҳнома беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 10.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

 

 

Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

 

2020-2021 йиллар учун ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) тасдиқланди (ВМнинг 2020 йил 10 мартдаги 136-сон қарори).

 

Дастурга мувофиқ ҳудудларла $3,1 млрд миқдорида импорт ўрнини босадиган ва $351,6 млн миқдорида экспорт қилинадиган маҳаллий ишлаб чиқаришни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 2 300 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилади. Дастурда иштирок этадиган корхоналар рўйхати, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар тури ва 2020 ва 2021 йилларда ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари ҳужжатга илова қилинадиган жадвалларда муайян иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар кесимида кўрсатилган.

Дастурга киритилган лойиҳалар ташаббускорлари кичик саноат зоналарининг ер участкалари, фаолият кўрсатмаётган, бўш турган бинолар, иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда муҳандислик инфратузилмасини олишда устуворликка эга бўлади. Дастурга киритилган лойиҳалар доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўғрисида (уларнинг нархи, техник ва миқдор кўрсаткичлари) маълумотлар эса электрон кооперация порталига биринчи навбатда жойлаштирилади.

Шунингдек, 2020–2021 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш учун тавсия этиладиган

тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларининг рўйхати тасдиқланди. Унда 850 та ном мавжуд. Рўйхатга киритилган маҳсулотларни харид қилишда буюртмачилар махсус контрактларни танлов тартиб-таомиллари йўли билан тузишга ҳақли. Улар инвесторга етказиб бериш бошланган вақтдан 2 йил давомида маҳсулотларни давлат харидлари тизими орқали харид қилиш кафолатини беради. Бунда мажбурий шарт – сифат бўйича талабларга, келишилган техник ва нарх кўрсаткичларига амал қилиш. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига юклатилган.

Дастурга киритилган ташкилотлар учун маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар (хизматлар) рекламасини жойлаштиришда 50%дан кам бўлмаган миқдорда чегирмалар амал қилади. Бундай имтиёз Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг хулосасига асосан Миллий телерадиокомпания томонидан тақдим этилади.

2020 йилда ҳудудий саноат ярмаркалари ва кооперация биржаларини ўтказиш жадвали тасдиқланди. Турли вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 346 та корхонаси ўз маҳсулотларини тақдим этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 10.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 309 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика