Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 10 / Кадрлар бўлими

Ногирон учун иш

 

 

Ташкилот III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни муҳандис лавозимига ишга қабул қилмоқчи. Ногиронлик бўйича маълумотномада 17.09.2019 йилдан 17.09.2020 йилгача III гуруҳ ногиронлиги кўрсатилган ва мутахассислиги бўйича қисқартирилган иш ҳажми билан ишлашига рухсат этилган.

Бу ҳақда буйруқ ва у билан меҳнат шартномаси қандай расмийлаштирилади?

Унга қандай иш жадвали белгиланади?

 

 

– Ишлайдиган III гуруҳ ногиронлари учун имтиёзлар I ва II гуруҳ ногиронларига тақдим этилган имтиёзлардан фарқ қилади.

ТМЭКнинг тавсияларига мувофиқ иш берувчи III гуруҳ ногиронига тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиши (МК 220-м. 2-қ.) ва ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўлаши ҳамда иш юкламасини камайтириши лозим (МК 119-м.). Нормал давомийликдан кам ишланган вақт тўлиқсиз иш куни ҳисобланади: бу тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси бўлиши мумкин.

Ишга қабул қилишда ушбу мажбурият меҳнат шартномасида ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда акс эттирилиши лозим. Иш юкламасининг камайтирилиши тўғрисида лавозим йўриқномасида кўрсатилади. Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга фақат уларнинг розилиги билангина жалб қилиш мумкинлигини ҳисобга олиш лозим. Мажбурий шарти: улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлиши керак (МК 220-м. 5-қ.).

Бундай ходим билан белгиланган ногиронлик гуруҳи муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини тузишни тавсия этамиз. Кўрсатилган санадан кейин ТМЭКнинг янги хулосасига кўра янги меҳнат шартномасини тузиш ёки амалдаги меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар (меҳнат шартномасининг янги муддати ва янги меҳнат шартларини) киритиш мумкин.

 

Меҳнат шартномаси бандлари намуналари

 

______– СОНЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

Тошкент ш.                                               «_______» ______________ 2020 й.

1. _________________________масъулияти чекланган жамият

бундан буён «Иш берувчи» деб аталувчи __________________тимсолида

ва _____________________________________________ (ходимнинг ­Ф.И.О.) бундан буён «Ходим» деб номланувчи, биргаликда «Томонлар» деб номланувчилар

қуйидагилар тўғрисидаги ушбу Шартномани туздилар:

2. Ходим ________________ МЧЖга муҳандис лавозимига 2020 йил «_______» ___________ дан ишга қабул қилинади.

3. Шартнома асосий иш жойи бўйича тузилган шартнома ҳисобланади.

4. Шартнома муддати: 2020 йил 17 сентябргача.

5. Синов муддати: белгиланмаган.

8. Иш берувчи қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

8.1. хавфсиз ва самарали ишлаш учун шарт-шароит яратиш: Ходимнинг иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техник хавфсизлик қоидалари бўйича жиҳозлаш – Ходимга ёнғин хавфсизлиги техникаси бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш; 

8.8. корхонадаги тўлиқ иш юкламаси учун назарда тутилган штат жадвалига мувофиқ лавозим маошидан келиб чиқиб ишланган вақтга мутаносиб равишда ойлик иш ҳақи тўлаш. Бунда мазкур иш ҳақининг миқдори қатъий белгиланмайди, Иш берувчининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари қарорларига биноан иш ҳақи оширилиши мумкин.

9. Ходим касаллигининг умумий сабабларига кўра III гуруҳ ногирони ҳисобланади, унга ТМЭК комиссиясининг 17.09.2019 йилдаги қарори билан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ногиронларга тааллуқли нормаларига риоя этган ҳолда мутахассислиги бўйича ишлаш тавсия этилган. Ходимга қуйидагилар белгилансин: 

9.1. Иш куни тартиби: ҳафтасига _______________ соат (ёки беш кунлик иш ҳафтасида ____________________ соатлик иш куни).

 

Буйруқ намунаси

 

«III гуруҳ ногиронини муайян муддатга ишга қабул қилиш тўғрисида»

1. Касаллигининг умумий сабабларига кўра III гуруҳ ногирони бўлган, ТМЭК комиссиясининг 17.09.2019 йилдаги қарори билан мутахассислиги бўйича ишлаш тавсия этилган ходим _____________________________ (Ф.И.О.) 2020 йил «_____» ___________дан муҳандис лавозимига ишга қабул қилинсин.

2. _____________________________ га (Ф.И.О.) меҳнат шартномаси муддати 2020 йил «17» сентябргача этиб белгилансин, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ишлайдиган ногиронларга тааллуқли нормаларга риоя этган ҳолда ва ТМЭК хулосасига кўра ходимнинг розилиги билан:

ишланган вақтга мутаносиб меҳнат ҳақи тўланган ҳолда (ЎзР МК 119, 220-м.) _______________________________________ иш режими (режим қайд этилади) белгилансин.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 382 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика