Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 10 / Хўжалик юритиш қоидалари

Муассисни алмаштириш: жараённинг ўзига хос жиҳатлари

 

Вазирлик МЧЖнинг ягона муассиси ҳисобланади. Жамият ҳукумат қарорига биноан бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказилади.

1. Давлат улуши 100 фоиз бўлган МЧЖни қабул қилиш-топшириш тартиби қандай?

2. МЧЖнинг барча мол-мулки, шу жумладан пул маблағлари бошқа вазирликка ўтказиладими? МЧЖ қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин ўз маблағларидан ва мол-мулкидан фойдалана оладими?

3. Муассис ўзгарганлиги муносабати билан МЧЖ ходимларига нисбатан қандай йўл тутилади?

 

– МЧЖ муассиси умумий асосларда алмаштирилади.

 

1

 Кўриб чиқилаётган вазиятда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ҳавола қилинган ҳолда амалдаги ва бўлғуси муассис ўртасида муассис ўзгараётганлиги тўғрисидаги қўшма баённомани расмийлаштиришни тавсия этамиз. Унда бўлғуси муассис янги таҳрирдаги МЧЖ уставини тасдиқлайди ва ушбу устав қайта рўйхатдан ўтказилади (Низом, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова). МЧЖнинг ўтказилиш далилини МЧЖнинг устав фондидаги улушни қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштириш мумкин.

 

2

 МЧЖ қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилган санадан қатъи назар, ўзига тегишли мол-мулкни (шу жумладан пул маблағларини) тасарруф этишга ҳақлидир. Улушни беришда фақат МЧЖ устав фондидаги улушга бўлган мулкий ҳуқуқ ўтади.

 

3

Корхона мулкдори ўзгарганда ходимларнинг розилиги билан меҳнат муносабатлари давом эттирилади. Янги мулкдор корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли (МК 100-м. 2-қ. 6-б.). Корхонанинг қолган ходимлари билан меҳнат шартномаларини фақат умумий асосларда бекор қилиш мумкин (МК 98-м.).

 

Альберт Сафин,  

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика