Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 29 / Кадрлар бўлими

Кечиккан ТМЭК хулосаси

 

Ходимга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса муносабати билан етказилган зарар миқдори қоплаб берилаётган эди. Тўлов муддати меҳнат қобилияти 35%га йўқотилгани ҳолда 2020 йил 1 апрелгача белгиланган. Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил 2 июндан 2021 йил 1 июнгача бўлган муддатга навбатдаги ТМЭК хулосаси кечикиб олинган, унда меҳнат қобилияти 60%гача йўқотилганлиги кўрсатилган ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Апрелдан июнгача бўлган даврда тўлов тўланмаган.

Ходим коронавирус пандемияси сабабли ТМЭК хулосасини вақтида ололмаган бўлса, корхона қайси даврдан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарарни қоплаш учун тўлов тўлашни давом эттириши лозим?

 

 

– Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш махсус комиссиясининг 14.04.2020 йилдаги қарори билан карантин даврига тўғри келган фуқароларнинг ногиронлиги муддатлари тугаши автоматик равишда (тиббий текширувларсиз) 4 ойга узайтирилади, бу эса улар тегишли пенсия ва нафақа олишда давом этишларига имкон яратади.

Бундан келиб чиққан ҳолда 2020 йил 1апрелдан 31 майгача бўлган муддатда зарарни қоплаш учун тўлов тўланиши лозим.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика