Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 29 / Кадрлар бўлими

Чет эллик ходим фойдаланмаган таътил

 

2019 йил октябрда корхона чет эллик фуқаро билан меҳнат шартномасини тузган. 2020 йил майда у ишдан бўшаган.

Корхона унга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаши лозимми?

 

– Ҳа, мазкур ҳолатда компенсация тўланади.

Чет эллик фуқаро билан меҳнат шартномаси тузилганлиги боис у меҳнат муносабатлари субъекти ҳисобланади ҳамда унга нисбатан Меҳнат кодексининг барча нормалари татбиқ этилади (МК 14-м.).

Меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, унга барча фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МК 151-м.).

Компенсацияни ҳисоблашда таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда аниқланг. Ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтиринг. Бунда 15календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МК 141-м.).

МИСОЛ. Фойдаланилмаган таътил ҳисоб-китоби

Ходим 2019 йил октябрдан 2020 йил майгача 6 ойу 20 кун ишлаган. Жамоа шартномаси бўйича унга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ 15 иш кунилик асосий таътил (МК 134-м.), шунингдек 9 иш кунилик қўшимча таътил берилиши лозим.

Ходим ишдан бўшатилганда унга фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади. Уни ҳисоб-китоб қилиш учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ушбу таътиллар давомийлигини аниқланг.

Ходим 6 ойу 20 кун ишлаганлиги боис ҳисоб-китобда 7 ой деб ҳисобланг. 20 кун тўлиқ бир ой деб яхлитланади.

Мазкур ҳолатда фойдаланилмаган таътил давомийлиги 14кунни ((15 + 9) / 12 х 7) ташкил этади.

Радмила Каримова.

Прочитано: 370 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика