Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 29 / Кадрлар бўлими

Юқори малакали бош директор учун имтиёз

 

Корхона директори – чет эллик, халқаро эътироф этилган олий таълим муассасаларининг юқори 1 000 талигига кирадиган олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисида дипломга эга, дип­ломда кўрсатилган «геофизик» мутахассислиги бўйича 5 йил ишлаб берди.

Бош директор – бошқарув ходими, диплом бўйича мутахассислиги эса техник мутахассислик эканлигига қарамай, у юқори малакали мутахассис сифатида ЖШДСни пасайтирилган ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эгами?

 

– «Чет эллик фуқаро юқори малакали мутахассис ҳисобланади, агар у (7.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон қарор 3-бандининг «а» кичик банди):

  • халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллайдиган олий таълим муассасаларини битирган бўлса. Уларнинг рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади;
  • эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга  бўлса;
  • Ўзбекистонда меҳнат фаолиятига йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи (мукофот) олиш шарти билан жалб этилган бўлса.

Фақатгина барча учта шарт бир вақтда бажарилган тақдирда сиз мутахассиснинг даромадларига ЖШДСнинг 50%га пасайтирилган ставкасини қўллашингиз мумкин (ПҚ-4008-сон қарор 5-бандининг «б» кичик банди).

Бунда, агар чет эллик геофизик-мутахассис сифатида эмас, фақат бош директор лавозимида ишласа, ставканинг пасайтирилиши унга нисбатан татбиқ этилмайди.

Агарда сизнинг корхонангиз геофизика билан боғлиқ бўлиб, бош директор параллел равишда яна мутахассис сифатида ишласа, бунда унинг иш ҳақи йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентини ёки ундан кўпни ташкил этса, сиз унинг даромадларига пасайтирилган ставкани қўллашга ҳақлисиз».

Юқори малакали чет эллик мутахассиснинг айбли ҳаракатлари натижасида меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, қўлланилган солиқ имтиёзига асосан тўланмаган солиқ суммаси ундан ундирилади (ПҚ-4008-сон қарор 5-бандининг «б» кичик банди).

Прочитано: 342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика