Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 29 / Кадрлар бўлими

Хорижлик муассис учун рухсат берувчи ҳужжатлар

 

Корхона хорижлик муассисни штатга ишга қабул қилмоқчи.

Бунинг учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши лозим ва ҳар доим шундай қилиниши керакми?

- Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби махсус Низом (ВМнинг 25.03.2019 йилдаги 244-сон қарорига 1-илова) билан белгиланган.

Хорижлик мутахассисни ишга ёллаш учун қуйидаги ҳужжатлар олиниши лозим:

  • иш берувчи – хориждан иш кучини жалб этиш учун рухсатнома;
  • чет эллик фуқаро – меҳнат фао­лиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома.

Ушбу ҳужжатларсиз хорижликни ишга ёллай олмайсиз (Низомнинг 4, 6-бандлари).

Бироқ ушбу қоидада рухсатнома олиш ва тасдиқнома талаб этилмайдиган истисно ҳолат мавжуд. 

Масалан, Ўзбекистон ҳудудида фао­лият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчилари бўлган чет эллик фуқароларни 3 ойгача муддатга жалб этишда (Низомнинг 2-банди).

Бундан ташқари, Ўзбекистонда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олаётган, шунингдек хорижий корхона ташкил этаётган хорижий инвесторлар ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларсиз мазкур ташкилотда исталган лавозимда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Инвестициялар миқдори уларни киритиш вақтида БҲМнинг 8500 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (7.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон қарорнинг 5-банди «а» кичик банди).

Прочитано: 345 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика