Norma.uz

Курраи заминнинг ярим бойлигига 26 киши эгалик қилмоқда

 

Дунёнинг 26 нафар бой одамлари сайёрамиз аҳолисининг ярми тўплаган бойликни қўлида сақламоқда, Ер куррасининг 70 фоиз аҳолиси ўсиб бораётган тенгсизлик шароитида яшамоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш.

 

Бош котиб Африканинг жанубида умрини апартеид режимига қарши курашга бағишлаган Нельсон Манделанинг хотирасига бағишлаб видеоалоқа орқали маъруза қилди. «Тенгсизлик ҳозирги даврга хос бўлиб бораётган жиҳатга айланган. Дунё аҳолисининг 70 фоизидан зиёди даромад ва бойлик орттиришда тенгсизликнинг ўсиб бориши шароитида кун кечирмоқда. Куррамиздаги 26 та энг давлатманд одамлар қўлида тўпланган бойлик сайёрамиз аҳолисининг ярмининг бойлигига тенг», — деди Гутерреш.

Бош котибнинг таъкидлашича, тенгсизлик нафақат даромадлар, ойлик маошлар ва бойлик билан ўлчанади. Балки одамларнинг ҳаётида бирор нарсага эришишга бўлган имконияти «унинг жинсига, оилавий ва этник келиб чиқишига, ирқига, ногиронлиги ёки ногирон эмаслигига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиб қолмоқда».

Бундай тенгсизлик кўпчилик учун, айниқса, маҳаллий халқлар, мигрантлар, қочқинлар ва бошқа турли озчиликлар учун камситилиш, қадрини ерга уриш ҳисобланади. Бундай тенгсизлик инсон ҳуқуқига тўғридан-тўғри тажовуз солади, деди Гутерреш.

«COVID-19 пандемиясигача ҳам дунёдаги кўплаб одамлар тенгсизлик уларнинг ҳаётий истиқболини ва имкониятларини йўққа чиқараётганини тушуниб етганди. Улар дунёнинг мувозанатдан чиқиб бораётганига гувоҳ бўлмоқда, ўзларини тақдир ҳукмига ташлаб қўйилган, деб ҳис қилмоқда. Улар мамлакатида олиб борилаётган иқтисодий сиёсат натижасида ресурслар юқорига, имтиёзли, мавқеи баланд озчиликка йўналтирилаётганини кўриб турибди», — дея таъкидлади Гутерреш.

У барча қитъаларда миллионлаб кишилар ўзларининг овозлари эшитилиши учун кўчага чиқаётганини эслатди.

«Буларнинг барчасига юқори ва ўсиб бораётган тенгсизлик умумий омил бўлмоқда», — деди у.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика