Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 29 / Расмий ҳужжатлар

Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясининг «Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

 

 

Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида*

 

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3257 

Кун тартибидаги масала муҳокама қилинди ва муҳокама якунларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Республика комиссияси қарор қилди:

1. Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом мувофиқ тасдиқлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари– инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Республика комиссияси раиси

С.УМУРЗАКОВ. 

Тошкент ш.,

2020 йил 25 май

24/1-1111-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

 

Республика комиссиясининг 2020 йил 25 майдаги 24/1-1111-сон ИЛОВА

 

Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом

 

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон «»ги ва 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон «»ги қарорларига мувофиқ экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектларига (уларнинг ваколатли вакилларига) маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиб бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги;

воситачилик шартномаси – бир тараф (воситачи) иккинчи тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан экспорт шартномалари тузиш орқали комитент маҳсулотларини маълум бир ҳақ эвазига экспорт қилиш бўйича тузилган шартнома;

компенсация – маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмини қоплаб бериш учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобланган, ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан тўлаб бериладиган маблағ;

маҳсулотлар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар кўрсатилган маҳсулотлар. Бунда, мазкур рўйхатга Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссияси қарорлари билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилиши мумкин;

маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати – маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

субсидия – маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини экспорт қилувчига компенсация қилиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ваколатли органга ажратиладиган маблағ.

транспорт-экспедиторлик компанияси – экспорт қилувчининг маҳсулотларини автомобиль, темир йўл ёки ҳаво транспорти орқали экспорт қилишда транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи хўжалик субъекти;

транспорт компанияси – экспорт қилувчининг маҳсулотларини автомобиль, темир йўл ёки ҳаво транспортида экспортга ташиш хизматларини кўрсатувчи хўжалик субъекти;

транспорт харажати – экспорт қилувчи томонидан маҳсулотларни автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида (аралаш ёки алоҳида транспортда) экспортга ташиш билан боғлиқ хизматлар учун тегишли шартнома (инвойс)ларга мувофиқ транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компаниясига тўланган маблағ ёки экспорт қилувчининг ўз балансидаги автомобиль транспортида маҳсулотларни экспортга етказиб бериш бўйича амалга оширган молиявий харажати, бундан денгиз транспортида ташиш харажатлари мустасно;

экспорт қилувчи – Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган, маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га мувофиқ сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, унинг ваколатли вакили;

 

2-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН АСОСИЙ ШАРТЛАР

3. Ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига компенсация тақдим этилиши учун:

экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган;

маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;

Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош бўлмаган (Афғонистон Ислом Республикасидан ташқари) давлатларга экспорт қилинган маҳсулотлар, бундан тухум ҳамда парранда гўшти ва маҳсулотлари (ТИФ ТН коди 0407210000, 0207) мустасно;

маҳсулотлар белгиланган тартибда экспорт режимига жойлаштирилган;

экспорт шартномаси (воситачилик шартномаси, инвойс)да Инкотермс шартлари асосида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар экспорт қилувчи томонидан амалга оширилган бўлиши керак.

 

3-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИБ БЕРИШ УЧУН ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

4. Ваколатли орган томонидан транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмига компенсация қилиб бериш бўйича экспорт қилувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш мазкур Низомнинг келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Транспорт харажатлари бўйича компенсация олиш учун экспорт қилувчи томонидан ваколатли органга мазкур Низомнинг келтирилган шаклда ариза берилади. Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;

божхона юк декларацияси нусхаси;

маҳсулотларни экспорт қилиш юкхатлари нусхаси;

маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси;

экспорт қилувчи билан транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси ўртасида тузилган маҳсулотларни автомобиль, темир йўл ва (ёки) ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўз балансидаги автомобиль транспортида экспортга ташиганда транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли ҳужжатлар нусхалари билан тақдим этилади;

маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар.

**Низомга 1–6-иловалар «Норма маслаҳатчи»да чоп этилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

 

6. Экспорт қилувчидан ушбу Низомнинг кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

7. Экспорт қилувчи томонидан компенсация олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.

Бунда, экспорт қилувчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида экспорт қилган маҳсулотлари бўйича амалга оширган транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмига компенсация олиш учун ваколатли органга аризалар тақдим этишга ҳақли.

Аризада экспорт қилувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

8. Компенсация олиш учун ариза ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан бевосита тақдим этилаётганда ушбу Низомнинг кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

9. Компенсация олиш учун ариза ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, ваколатли орган уч иш куни мобайнида экспорт қилувчига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтаради.

10. Ушбу Низомнинг қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар ваколатли орган томонидан етти иш куни давомида кўриб чиқилади.

11. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.

12. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориб, жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.

13. Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор (хулоса) ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Бунда экспорт қилувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

 

4-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШНИНГ АСОСЛАРИ

14. Экспорт қилувчига компенсация беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;

экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ушбу Низомда белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда.

15. Ушбу Низомнингназарда тутилмаган асосларга кўра экспорт қилувчига компенсация беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

16. Экспорт қилувчи компенсация берилишини рад этиш тўғрисида қарор (хулоса) олганда рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда компенсация олиш учун ваколатли органга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.

17. Экспорт қилувчи компенсация берилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

5-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

18. Компенсация миқдори мазкур Низомнинг келтирилган субсидияларнинг қатъий белгиланган миқдорлари жадвалига мувофиқ маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Мазкур Низомнинг мувофиқ ҳисобланган компенсация миқдори экспорт қилувчи амалга оширган ҳақиқий транспорт харажатларининг 50 фоизидан ошиб кетган ҳолатларда компенсация миқдори экспорт қилувчи транспорт харажатларининг 50 фоизига тенг бўлади.

Бироқ, юқоридаги тартибда ҳисобланган компенсация миқдори маҳсулотлар экспорт қийматининг (транспорт харажатисиз):

автомобиль транспортида ташишда 5 фоизидан;

темир йўл транспортида ташишда 7 фоизидан;

ҳаво транспортида ташишда ТИФ ТН коди 07,08, 0904 ва 1202 билан бошланувчи мева-сабзавот маҳсулотларига 12 фоизидан, бошқа маҳсулотларга 6 фоизидан ортиб кетган ҳолатларда компенсация миқдори маҳсулот экспорт қийматига (транспорт харажатисиз) нисбатан ушбу белгиланган фоизлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Мисол учун: Узум маҳсулоти ҳажми 18 500 кг, экспорт қиймати – 157 250 000 сўм (8 500 сўм/кг), импорт қилувчи давлат – Россия Федерацияси, транспорт харажати– 25 000 000 сўм унинг 50 фоизи 12 500 000 сўм, қатъий белгиланган субсидия миқдори 480 сўм/кг Компенсация миқдори: қатъий белгиланган субсидия миқдори бўйича –  18500 х 480 = 8 880 000 сўм, маҳсулот экспорт қийматига нисбатан (5 фоизи) – 7 862 500 сўм. Демак, тўлаб бериладиган компенсация миқдори 7 862 500 сўмга тенг.

19. Чет эл валютасида тўлов амалга оширилган транспорт харажатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Чет эл валютасида тўлов амалга оширилган транспорт харажатининг миллий валютадаги қиймати экспорт қилувчи томонидан транспорт харажатлари учун тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.

20. Экспорт қилувчилар транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини компенсация қилиш ваколатли орган томонидан, унинг буюртманомаларига мувофиқ 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган субсидия маблағлари доирасида амалга оширилади.

21. Ваколатли орган ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида экспорт қилувчилар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш якунларига мувофиқ экспорт қилувчиларга компенсациялар бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.

22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли орган томонидан тақдим этилган буюртманомани олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган субсидия маблағларини ваколатли органнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

23. Ваколатли орган махсус ғазна ҳисобварағига тушган субсидия маблағларини икки иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан компенсация берилиши белгиланган тегишли экспорт қилувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига ўтказиб беради.

24. Маҳсулотлар консигнация шартномалари асосида экспортга чиқарилганда мазкур Низомга мувофиқ экспорт қилувчига тақдим этилган компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қарздорлик сифатида эътироф этилади агар:

маҳсулотлар учун тўловлар шартнома ва қонунчиликда белгиланган муддатларда экспорт қилувчига келиб тушмаса;

маҳсулотлар сотилмасдан Ўзбекистон Республикасига қайтариб келинса.

Бунда, экспорт қилувчи шундай ҳолат юз бергандан бошлаб бир ой муддатда тегишли компенсация тўловларини ваколатли органга қайтариши талаб этилади. Ушбу муддатда қайтарилмаган компенсация тўлови қонунчиликда ўрнатилган тартибда ундурувга қаратилади.

25. Компенсация берилган экспорт қилувчиларнинг реестри ваколатли орган томонидан ушбу Низомнингмувофиқ шаклда юритилади.

 

6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

26. Ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига маҳсулотларни экспорт қилишдаги транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия маблағлари ажратилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Прочитано: 377 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика