Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 29 / Божхона

Инвесторларга имтиёзлар

 

Корхонамиз МЧЖ шаклидаги хорижий компания ҳисобланади. Муассис – хорижий юридик шахс устав фондини шакллантириш учун ўз ҳисобидан хориждан асосий воситаларни (асбоб-ускуна) харид қилмоқчи. Яъни муассис етказиб берувчи билан шартнома тузиб, асосий воситаларни бевосита Ўзбекистонга бизнинг корхона манзилига юбормоқчи. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва уларни божхонада қабул қилиб олишимиз учун қандайдир ҳужжатлар керак бўладими? Ёки муассис мазкур асосий воситаларни бизнинг номимизга жўнатаётганда биз томондан шартнома тузишнинг ўзи етарли бўладими? Бу вазиятда қандай солиқлар ва божхона божларини тўлашимиз керак?

 

– ДБҚ Божхона тўловлари бошқармаси юқорида кўрсатилган мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган. 

«Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кириладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда божхона органларига қуйидагилар тақдим этилади:

божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

транспорт ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно.

товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда).

Товарларни электрон шаклда божхонада расмийлаштириш Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 31.07.2018 йилдаги 605-сон қарорига 1-илова) мувофиқ амалга оширилади. ТИФ иштирокчисининг хоҳишига кўра, божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган барча ҳужжатлар, шу жумладан ваколатли органларнинг ҳужжатлари қоғоз манбаларда тақдим этилиши мумкин.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви, шу жумладан электрон шаклда расмийлаштируви ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги (ЯААТ деб аталади) тўловчининг шахсий ҳисобварағи бўйича божхона тўловлари тўланганлиги (божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга муҳлат берилган ҳоллар бундан мустасно) тўғрисидаги, хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Тегишли божхона режимига жойлаштириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олинишини талаб этувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда божхона органи божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатнинг мавжудлигини текширади.

Божхона органларининг ЯААТида тегишли ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда божхона органлари божхона расмийлаштирувини рад этиш ҳуқуқига эга (БК 249-м.).

Товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилганда қуйидаги божхона тўловлари тўланади (БК 289-м.):

божхона божи (Ставкалар, 29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорга 1-илова);

акциз солиғи (Ставкалар, ПҚ-3818-сон қарорга 2-илова);

қўшилган қиймат солиғи – 15 фоиз (СК 258-м.);

божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган божхона йиғимлари (Ставкалар, ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган).

Қонун ҳужжатларида бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.

Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан қўлланиладиган божхона божлари ставкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ тизимлаштирилади (БК 292-м.).

Божхона тўловларини ҳисоблаш учун асос бўлиб декларант ёки божхона брокери томонидан Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага (АВ то­мо­нидан 13.01.1998 йилда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ божхона органига маълум қилинадиган (декларация қилинадиган) божхона қиймати ҳисобланади.

Устав фондида (устав капиталида) чет эл инвестицияларининг улуши камида 33 фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулк божхона божидан озод этилади (БК 297-м. 9-б.)

 

Маълумот учун: ВМнинг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (16.05.2011 йилдаги 136-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мол-мулк эркин муомалага чиқариш режимига божхона расмийлаштируви пайтида сертификати мавжуд бўлган тақдирда, тақдим этилади.

Божхона ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларни етказиб бериш контракт (шартнома, келишув) шартларида назарда тутилган бўлса, импорт божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод этилади. Олиб кирилган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил мобайнида экспортга реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши божхона божларини тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда имтиёзни қўллашнинг бутун даври учун бекор қилинади (БК 297-м. 13-б.; СК 246-м. 6-б.).

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Қўшимча равишда маълум қиламизки, Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтида «Интеграциялашган тариф» (tarif.customs.uz) интерактив хизмати фаолият кўрсатиб, у орқали реал вақт режимида қуйидагилар оид батафсил маълумотларни бепул олиш мумкин:

товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилишини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар тўғрисидаги;

товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги;

ҳар бир товарга нисбатан қўлланиладиган божхона тўловлари ставкалари тўғрисидаги;

кўрсатилган ҳужжатларни берувчи органлар тўғрисидаги.

Ушбу электрон манзилда ташқи иқтисодий фаолиятга доир бошқа маълумотларни ҳам топса бўлади. 

 

Ахтамхон ИНЯМИНОВ,

ДБҚ Божхона тўловлари бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 361 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика