Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 29 / Жавоб берамиз

Нормадан ортиқча хизмат сафари харажатлари

 

Корхона ходимларни хорижга хизмат сафарига юборди. Хизмат сафари харажатлари учун тўловни нормадан ортиқча тўлаяпти. Солиқ кодексида харажатларга киритиш мақсадларида суткалик харажатлар нормалари белгиланмаган. Хорижга чет эл сафарларида тўланадиган нормадан ортиқча суткалик харажатлар учун тўловлар фойда солиғи бўйича солиқ базасидан чегириладими? 

 

- Фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасидан ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар чегирилади. Ҳар қандай харажатлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади (СК 305-м.):

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Хорижга хизмат сафарларида суткалик харажатлар учун тўловларни нормадан ортиқча тўлаш юзасидан харажатлар ҳеч бўлмаганда ушбу шартлардан бирига мувофиқ келса, улар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади. Корхонанинг локал ҳужжатларида хизмат сафарлари чоғидаги нормативдан ортиқча суткалик харажатлар миқдорини қайд этишингиз ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда уларга бўлган заруратни асослаб беришингиз лозим.

Прочитано: 442 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика