Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 29 / Жавоб берамиз

Асосий воситаларни сотишда солиқлар

 

МЧЖ балансида Тошкентдаги квартира ҳисобда туради. Уни қолдиқ қиймати бўйича ходимга сотиш режалаштирилмоқда.

Ушбу битимга қандай солиқлар солинади? 

 

- Корхонада асосий воситаларни (квартирани) сотишда активнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа ҳисобланади. Сотишдан кўрилган фойда ёки зарар сотиш харажатлари, ҚҚС ва квартирани қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархи ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (СК 298-м.; АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 53-б.).

 

Фойда солиғи

АВни сотишдан олинган фойда корхонада фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б.; 298-м.). АВни сотишдан кўрилган зарар СК 305-моддаси бўйича чегириб ташлаш асосларига мувофиқ келадиган бўлса, фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади.

Қўшилган қиймат солиғи

АВни сотиш ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.).

ҚҚС бўйича солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда сотилаётган АВ объекти қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда солиқ базаси сотилаётган АВ объектининг қолдиқ қийматидан кам бўлмаслиги лозимлиги шарти 1.01.2020 йилдан бошлаб бекор қилинган (СК 248-м. 1-қ.).

 

Айланмадан олинадиган солиқ

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи учун АВни сотишдан олинган фойда жами даромадга киритилади ва унга солиқ солинади (СК 463-м.). Сотишдан кўрилган зарар солиқ базасини камайтирмайди.

Мол-мулк солиғи

Мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси объект сотилган ойдан бошлаб камайтирилади. Солиқ даври мобайнида солиқ базаси ўзгарганда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этилади. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига ўзгарган солиқ суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади (СК 413-м., 417-м. 7-қ.).

Жисмоний шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди. 

Прочитано: 1718 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика