Norma.uz

Йўл ҳаракати иштирокчиси учун

 

Карантин даврида кўпчилик учун велосипед ягона ҳаракатланиш воситасига айланди. Бироқ амалиётда кўриниб турибдики, айрим йўл ҳаракати иштирокчилари қоидаларга риоя қилмаяптилар. ЙҲҚ талабларига риоя қилиш йўл-транспорт ҳодисаларини четлаб ўтишга ёрдам беради.

 

Велосипедда товушли сигнал қурилмаси мавжуд бўлиши ва тормозлар соз ҳолатда туриши лозим. Шунингдек унда сутканинг қоронғу тушадиган пайтида ҳамда кўриш даражаси етарли бўлмаган шароитда ҳаракатланиш учун ускуна ўрнатилган бўлиши керак. Олд томонида – ёруғлик қайтаргич ва оқ рангли фонарь ёки фара, орқа томонида – ёруғлик қайтаргич ва қизил ранглик фонарь, ҳар бир ён томонида – жигар ранг ёки қизил рангдаги ёруғлик қайтаргич бўлиши лозим.

Велосипед ва мопед ҳайдовчиларига қуйидагилар тақиқланади:

  • рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно);
  • йўловчи ташиш (мустаҳкам оёқ қўйгич билан жиҳозланган қўшимча ўриндиқда 7 ёшгача бўлган йўловчини ташиш бундан мустасно);
  • габаритдан бўйига ва энига 0,5 метрдан ортиқ чиқиб турган ёки бошқаришга халақит берадиган юкларни ташиш;
  • велосипед йўлкаси бўлган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш;
  • трамвайлар ҳаракатланадиган йўлларда ва тегишли йўналишда бўлаги биттадан кўп (полосаси) бўлган йўлларда чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш;
  • қадаб олинмаган мотошлемсиз йўлларда ҳаракатланиш (мопед ҳайдовчиларига).

Велосипедларни ва мопедларни шатакка олиш, шунингдек улардан шатакка олишда фойдаланиш тақиқланади (велосипед ёки мопедга мўлжалланган тиркамаларни шатакка олиш бундан мустасно).

Маълумот учун.

ЙҲҚни бузганлик учун ЖАРИМА қуйидаги муддатларда ТЎЛАНАДИ:

жарима сизнинг иштирокингизда ДАН ходими томонидан расмийлаштирилган бўлса,

30 кундан кечиктирмай;

камералар автоматлаштирилган тизимида қайд этилган бўлса,

60 кундан кечиктирмай.

 

«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 503 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика