Norma.uz

Дубликат олинг

 

Автомобилни бошқариш бўйича йўқотилган ҳуқуқни тиклаш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

 

– Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини олиш учун ДЙҲХХнинг ҳудудий рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига (РваИОБ) мурожаат қилиш лозим (Низомнинг 66-банди, ВМнинг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова).

Шуни эътиборга олиш лозимки, гувоҳнома дубликати назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг берилади.

Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно (Низомнинг 69-банди). 

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • ҳайдовчининг аризаси;
  • имтиҳон варақаси;
  • соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий хулоса (083/х маълумотнома);
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
  • автомактабдан маълумотнома ёки имтиҳон варақаси йўқотилган ҳолларда ДЙҲХХ РваИОБнинг тасдиқномаси.

 

Маълумот учун. Имтиҳон варақаси автомактабда ўқув жараёни тугагач берилади ва ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасида сақланади. Имтиҳон варақаси йўқотилган тақдирда, автомактабдан ўқув жараёнини тамомлаганлиги тўғрисида маълумотнома ёки ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБнинг тасдиқномаси бўлиши лозим.

Прочитано: 513 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика