Norma.uz

Чегарада тўланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (5.08.2020 йилдаги 463-сон) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл ҳаракати қоидаларини (ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова) бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда ундириш механизми жорий этилади.

 

Жарималар божхона органлари томонидан ички ишлар органлари «онлайн» режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.

Ушбу қоида қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг автотранспорт воситаларига;
  • Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кирган ёки транзит ҳаракатланишда бўлган хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига. 

Божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммасидан ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши белгиланган қисмнинг 50%и ДБҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ўтказилади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ЙҲҚни бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Божхона органи ходими томонидан хорижий транспорт воситаси ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсдан жарималарни ундиришда ИИВнинг маълумотлар базасидан ДБҚнинг маълумотлар базасига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги қарор асос бўлади.

Божхона органи ходими томонидан қоидабузар жарима тўлаганидан кейин автотранспорт воситасининг республикадан олиб чиқилишига йўл қўйилиши тўғрисида огоҳлантирилади.

Жарималар чегара божхона постидаги банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўланади.

Жарима тўланмаган тақдирда, божхона органларига ҳудудий ички ишлар органлари билан биргаликда мазкур жарима суммаси тўлиқ ундирилгунга қадар ушбу транспорт воситалари вақтинча сақловга олинади (МЖТКнинг 291-моддаси). Транспорт белгиланган жойларда 60 кун мобайнида сақланади. Ушбу муддат ичида жарима суммаси тўланмаган тақдирда, тўланмаган қарздорлик суммасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ижро бюроси ёки суд орқали ундириш чоралари кўрилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 6.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Қаюмов.

Прочитано: 387 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика