Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 34 / Амалий бухгалтерия

Қарз берувчида фоизли даромадни қандай аниқлаш мумкин

 

Хўжалик юритишнинг мураккаб шароитларида корхона ва жисмоний шахслар бир-бирларига молиявий ёрдам берадилар. Шунинг учун ҳозирда ўзаро қарз беришлар тез-тез учраб туради. «Norma» компаниясининг етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА  бундай операциялар бўйича фоизли даромадларни аниқлаш тартибини тушунтириб берди. 

 

– Тижорат корхонаси – Ўзбекистон резиденти мисолида қарз бериш билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқамиз. Қулай бўлиши учун жадвал шаклида келтирамиз, унда фоизли даромадни аниқлаш ва унга солиқ солиш тартибини акс эттирамиз.

Кўрсаткич


Фоизсиз қарз


Фоизли қарз


Қарз берувчида даромад


Юзага келмайди


Юзага келади


Қарз берувчида даромад суммаси қандай аниқланади


Аниқ­­лан-

­майди

Шартномада назарда тутилган ставкада


Қарз берувчида солиқ солиш (фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ)


Солинмайди


Фоизлар қарз берувчининг жами даромадига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 19-б., 344-м. 1-қ.).

Қуйидагилар солинади:

  • фойда солиғи – корхонада қўлланиладиган ставкада         (СК 337-м.);
  • айланмадан олинадиган солиқ – асосий фаолият тури ставкасида. Фаолият юритилмаса – 4%лик ставкада        (СК 468-м. 4-қ.).


Корхонанинг солиқ ҳисоботида акс эттириш


Акс эттирилмайди


  • Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобда –1-«Жами даромад» илованинг 120-сатрида.
  • Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида – 1-«Бошқа даромадлар» илованинг 0316-сатрида

Солиқни тўлаш


Тўлан­-

майди

Фойда солиғини / айланмадан олинадиган солиқни тўлаш муддатларида


Фоизларнинг бухгалтерия ҳисоби


Юритилмайди


Фоизларни ҳисоблаш:

  • Дт 4830-«Олинадиган фоизлар» – Кт 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар».

Фоизларни олиш:

  • Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – Кт 4830-«Олинадиган фоизлар».


Молиявий ҳисоботда акс эттириш


Акс эттирилмайди


Ҳисобот санасида фоизлар бўйича дебиторлик қарзи мавжуд бўлганда балансда – 310-«Бошқа дебиторлик қарзлари» сатрда.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда – 130-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» сатрида

 

Фоизли даромадлар ҳисобини ҳисоблаб ёзиш усули бўйича юритинг. Маблағлар келиб тушган вақтдан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида уларни акс эттиринг («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 18-м.). Солиқ солиш мақсадида ҳам худди шундай ёндашув назарда тутилган (СК 78-м.).

Жорий ойда қарздан фойдаланилган кунлар сонидан келиб чиқиб ҳар ойда фоизларни ҳисобланг.

МИСОЛ. Фоизли даромадни ҳисоблаш

Корхона 15 июнда йиллик 14%лик ставкада фоизларни тўлаш шарти билан 10 000 000 сўм миқдорида қарз берган. Қарз муддати – 7 ой.

Фоизлар қарз берилган кундан, яъни 15 июндан бошлаб ҳисобланади. Июнда 16 кун учун (15 июндан 30 июнгача) фоизларни ҳисоблаймиз.

Июнь ойи учун фоизли даромад:

10 000 000 х 14% / 365 х 16 кун = 61 369,86 сўм.

Июль ойи учун фоизли даромад қуйидаги суммани ташкил этади:

10 000 000 х 14% / 365 х 31 кун = 118 904,11 сўм.

Кейинги ойлар учун даромад худди шундай тартибда аниқланади.

Фоизлар қачон олинишидан қатъи назар, корхона фойда солиғини ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш чоғида ҳисобланган фоизларни жами даромад таркибига киритади:

  • июнь ойи учун – I ярим йиллик учун ҳисоботда;
  • июль ойи учун – 9 ой учун ҳисоботда ва ҳ.к.

Кабиса йилида фоизлар қандай ҳисобланади

Ўзбекистон тижорат банклари томонидан кредитлар, депозитлар ва қарз маблағлари, қарз қимматли қоғозлари бўйича, шунингдек бошқа молиявий воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаш махсус Низом билан тартибга солинади (АВ томонидан 30.01.2004 йилда 1306-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Унга мувофиқ, кредит бўйича фоизлар одатда йиллик базавий давр  –  365 кундан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб ёзилади (Низомнинг 17-б.).

Бироқ ушбу Низом тижорат банклари учун ишлаб чиқилган. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ушбу нормага амал қилишга ҳақли, бироқ мажбур эмас. Фоизларни ҳисоблаш учун кабиса йилида қанча кунлар сонидан – 365 ёки 366 – фойдаланишни ўзингиз ҳал қилинг.

Фоизли даромадни ҳисоблаб чиқаришнинг танланган тартибини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг. Фоизли даромад қайта молиялаштириш ставкасидан эмас, балки шартномада назарда тутилган ставкадан келиб чиқиб аниқланади.

Гарчи қайта молиялаштириш ставкаси 15% бўлса ҳам, юқорида келтирилган мисолда шартномадаги 14%лик ставкадан фойдаланилган.

Қарз олувчи корхоналарда даромадни аниқлаш чоғида қайта молиялаштириш ставкаси қўлланилади. Қарзлар бўйича фоизларга ҚҚС солинмайди (СК 244-м. 1-қ. 7-б.).

Прочитано: 186 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика