Norma.uz

Ҳайдовчиликка ўқимоқчиман

 

Яқинда 18 ёшга тўламан.

Ҳозир автомактабда ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишим мумкинми?

Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

 

– Автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тай­ёрлаш «В», «С» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун ўқишни тугатаётганида 18 ёшга тўладиган шахслар билан олиб борилади.

Автотранспорт воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш учун тингловчиларни ўқув ташкилотларига қабул қилишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;

б) соғлиғи ва тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

в) 3 х 4 см ҳажмдаги 3 дона фотосурат (фуқаро кийимида);

г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.

Сизнинг ҳолатда фақат 18 ёшга тўлганингизда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўласиз (Низомнинг 2, 8-бандлари, ВМнинг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига 3-илова).

 

«Автонорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.

 

Прочитано: 477 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика