Norma.uz

Махсус рухсатномасиз бошқарилган автотранспортни жарима майдонига жойлаштириш

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги карантин даврида автотранспорт воситаларини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун уларни жарима майдончасига жойлаштириш масаласи юзасидан маълумот берди.

 

«Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилиши мумкин.

Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган Махсус комиссиянинг 2020 йил 4 апрелдаги қарорида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари автотранспорт воситаларининг махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланишига йўл қўйилганда, транспорт воситалари коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилиши тўғридан-тўғри белгиланган.

Айрим фуқаролар ва экспертлар автотранспорт воситаларининг махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланиши билан боғлиқ масалалар йўл ҳаракати қоидалари доирасидаги ҳуқуқбузарлик деб нотўғри фикр юритишяпти.

Ушбу ҳолат йўл ҳаракати эмас, балки карантин қоидаларини бузиш деб малакаланади. Мазкур талабларни, яъни карантин чекловларини бузган шахслар МЖТКнинг 54-моддасида белгиланган карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузган шахс сифатида жавобгарликка тортилади.

Давлат санитария назорати органлари томонидан тегишли баённомалар бевосита жарима майдончаларида расмийлаштирилиши йўлга қўйилган, чунки ҳар бир постда ушбу органлар масъул ходимлари иштирокини ва назоратини таъминлашнинг иложи йўқ. Юқоридаги механизм эса ҳуқуқбузарликнинг бугунги кундаги мураккаб эпидемиологик шароитда дарҳол тўхтатилишини ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлайди.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун уларни вақтинча жарима майдончасига жойлаштириш қонуний ҳисобланади» деб айтилади ИИВ маълумотида.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 242 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика