Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 16 / Паспорт масалалари

Ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди

 

Республикада коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин жорий қилинганлиги муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида фуқароларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилган.

 

Жорий йилнинг 23 мартидан бошлаб қабул вақтинчалик тўхтатилганлиги муносабати билан паспорт, яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ёки алмаштириш, пропискани расмийлаштириш, виза, шунингдек яшаш гувоҳномаси муддатини узайтириш учун ўз вақтида мурожаат қилмаган фуқаролар паспорт режими ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган ҳисобланмайди.

Шунингдек Тошкент шаҳар ИИББ Марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилган.

Барча мурожаатлар электрон шаклда қуйидаги электрон почта (телеграм-бот) орқали қабул қилинади:

♦ Тошкент шаҳар ИИББ: info@iibb.uz;

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси: @passport_viza;

♦ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси: Yhxb.iibb.uz (сайтда фуқароларнинг мурожаатлари учун бўлим мавжуд).

Бундан ташқари, 71-281-93-34, 71-281-94-18 телефон рақамлари ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ «бевосита мулоқот» 1102 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Ушбу вақтинчалик чекловлар Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини (23.03.2020 йилдаги 176-сон) ижро этиш ҳамда давлат санитария назорати органларининг тегишли тавсияларига амал қилиш мақсадида жорий этилган.

Шунингдек коронавирус тарқалиши хавфи бўлганлиги сабабли Ўзбекистон бошқа давлатлар билан авиа-, авто- ва темир йўлларни ёпганлиги муносабати билан ЎзР Консуллик бўлими ташрифчиларни қабул қилиш юзасидан айрим чекловларни киритди ва консуллик-ҳуқуқий хизматларни масофадан кўрсатишга ўтди.

Хусусан, визалар, фуқароликдан чиқиш (фуқароликни йўқотиш), консуллик ҳисоби, нотариат расмийлаштируви, ҳужжатларни (фуқароликка мансублиги, судланмаганлиги ва оилавий аҳволи тўғрисидаги) талаб қилиб олиш масалалари юзасидан Ўзбекистон фуқароларини шахсан қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилган, ушбу хизматлар интерактив режимга ўтказилган, ўта зарурат бўлган фавқулодда ҳолатлар бундай мустасно.

Карантин даврида фақат қайтиш сертификатини ва хорижий паспортни расмийлаштириш учун мурожаат қилган фуқаролар шахсан қабул қилинишига рухсат берилади. Қайтиш сертификатлари одатдагидек 1 ойлик амал қилиш муддати ўрнига 3 ойлик муддатга берилади.

Telegram мессенжери орқали масофавий маслаҳатлар олиш учун ЎзР Элчихонасининг Консуллик бўлими сектори контактлари:

@UzKoRus2 (фуқаролик ва виза сектори):

♦ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш (фуқароликдан чиқиш);

♦ судланмаганлиги, оилавий аҳволи, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги маълумотномаларни, ҳужжатлар дубликатларини Ўзбекистондан талаб қилиш олиш;

@UzKoRus4 (хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги биометрик паспортини расмийлаштириш/алмаштириш сектори):

♦ доимий ва вақтинчалик консуллик ҳисобига туриш;

♦ хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги биометрик паспортини расмийлаштириш (алмаштириш);

♦ Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси учун маълумотнома;

♦ вояга етмаганларнинг биометрик паспортида кузатиб борувчи шахслар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш;

@UzKoRus5 (Ўзбекистонга қайтиш сертификатини расмийлаштириш сектори):

♦ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортини йўқотганлик тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;

♦ Ўзбекистон Республикасининг барча тоифадаги фуқаролари учун Ватанга қайтиш сертификатини расмийлаштириш;

♦ кейинчалик Ўзбекистонга жўнатиш учун вақтинча махсус тақсимлаш қабулхоналарида бўлган фуқаролар масалалари.

Call-center: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

 

Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва ИИВ МваФРББ маълумотлари асосида.

 

Прочитано: 238 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика