АЖ шаклидаги, давлат улушига эга бўлмаган юридик шахс ишга қабул қилаётган ходимларининг аввалги иш жойлари ҳақидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритиши зарурми?
– Жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан аввалги меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишлари мумкин.
Киритилган маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари томонидан ёзувлар киритилгандан кейин 15 кун мобайнида тасдиқланиши лозим (Низомнинг 54-банди, ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига 1-илова).
Электрон меҳнат дафтарчасида (Схема, Низомга 2-илова) меҳнат шартномаси тузилгани, унга ўзгартириш киритилгани ва бекор қилинганлигини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларга асосан ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантириш бўйича масъулият иш берувчининг зиммасига юкланади. Электрон меҳнат дафтарчаси ушбу маълумотларга асосан автоматик равишда шакллантирилади.
Иш берувчиларнинг мажбуриятлари қонун ҳужжатларида батафсил баён этилмаган.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.