Меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича йўриқнома талабларини бажариш лозимми ёки маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритишнинг ўзи етарлими?
– Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳам, Меҳнат кодекси ҳам «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро аппарат-дастурий комплекси (31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон) жорий этилганидан кейин бекор қилинмаган ҳамда ушбу ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмаган.
Мавжуд қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини «ЯММТ» ИДАКда меҳнат шартномалари мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳолда биргаликда юритиш ва 2020 йилнинг бошидан янги ишга қабул қилинган ходимларнинг меҳнат шартномаларини уларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини харид қилмаган ҳолда рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.