Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 14 / Юридик маслаҳатлар

НКМсиз тижорат

 

Юридик шахс Интернет орқали хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмоқчи. Аҳолидан тўловларни нақд пул шаклида олмоқчи эмас.

Электрон тижоратни амалга оширадиган юридик шахс НКМ харид қилмаса ҳам бўладими?

 

Сизда НКМ бўлиши шарт эмас.

Электрон тижоратда ҳисоб-китоблар қуйидагилар орқали ҳам амалга оширилади:

♦ электрон тўлов воситасида – ҳисоб-китоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) ҳамда банк корпоратив карталаридан фойдаланган ҳолда. Бунда тўлов тизими сотувчига ва харидорга электрон чек ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади;

♦ банк ҳисобрақамидан пул маблағларини ўтказиш воситасида – шахсий кабинет ёки чакана тўловлар тизими орқали (Қоидаларнинг 48-банди, ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорига 1-илова).

Электрон тижорат иштирокчилари томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантирилган, битимлардаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар товарлар (хизматлар) учун тўловларни тасдиқловчи квитанциялар, талонлар, чипталар ва бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади. Виртуал терминаллар (E-POS) шунга ўхшаш НКМ ва ҳисоб-китоб терминалларига тенглаштирилади (14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон қарорнинг 1-банди).

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 292 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика