Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 14 / Юридик маслаҳатлар

Давлат божи тўламасдан даъво билдириш

 

Корхона пул маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли картотекага киритилган. Муддати кечиктирилган қарзи бўлган контрагентлар бор. Корхона уларга нисбатан иқтисодий судга даъво билдирмоқчи, лекин давлат божини тўлашга имкони йўқ.

Корхона давлат божи тўламасдан иқтисодий судга даъво билдириши мумкинми?

 

Муддатни кечиктириш тўғрисида илтимоснома, шунингдек счётида маблағлар мавжуд эмаслиги тўғрисида банк тасдиқномаси бўлган тақдирда давлат божини тўламасдан иқтисодий судга даъво билдириш мумкин.

Даъво аризасига булардан ташқари, давлат божи ва почта харажатлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади (ИПК 151-м. 1-қ. 1-б.). Иқтисодий судга даъво билдирилганда ушбу ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги даъвогарга даъво аризасининг қайтариб берилиши учун асос бўлади.

Бунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга пул маблағлари мавжуд бўлмаганда, хизмат кўрсатувчи банкнинг тасдиқномаси бўлиши мажбурийлиги шарти билан суднинг ажримига биноан давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этилади. Банк тасдиқномасига судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан 3 кун олдинги сана қўйилиши лозим («Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси 27-қисми).

Давлат божини тўлаш муддатини кечиктиришга эришиш учун ёзма илтимоснома тақдим этишингиз лозим. У даъво аризасида ёки алоҳида аризада баён этилиши мумкин. Илтимоснома алоҳида ариза кўринишида тайёрланган бўлса, у даъво билан бир вақтда тақдим этилади, сабаби даъво аризаси берилмагунга қадар иқтисодий суд томонидан давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш тўғрисидаги илтимоснома қабул қилинмайди.

Илтимосномада давлат божи тўлаш муддатини кечиктириш учун асослар келтирилиши лозим, унга даъвогарнинг мулкий ҳолати туфайли даъво аризасини беришда бож тўлашга имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

 

Павел Сильнов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 370 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика