Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 14 / Юридик маслаҳатлар

Вояга етган болаларга алиментлар

 

Бола балоғат ёшига етганда, у таълим муассасасида ўқиётган бўлса, алиментлар тўлаш тўхтатиладими?

 

Умумий қоидага кўра, бола балоғат ёшига етганида уни таъминлашга оид ота-оналарнинг алимент мажбуриятлари тўхтатилади.

Бироқ бола балоғат ёшига етганида, агар у меҳнатга лаёқатсиз бўлса, ота-оналар уни моддий таъминлашда давом этадилар (ОК 100-м.).

Балоғат ёшига етган бола коллеж, олий ўқув юрти талабаси бўлиб, кичик миқдорда стипендия олса, ўқиши учун ҳақ тўлаши зарур бўлса, ота-оналар ҳар ойда қатъий белгиланган суммада таъминлаш тўғрисида ихтиёрий битим тузишлари мумкин, битим нотариал идорада расмийлаштирилади.

Келишувга эришилмаган ҳолларда қарамоғида боласи бўлган ота-она ёки шу боланинг ўзи (вояга етган) қатъий суммадаги алиментларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги даъво билан жавобгарнинг яшаш жойидаги судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда ушбу даъвога боланинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва муҳтожлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

♦ ногиронлиги тўғрисида ТМЭК ва бошқа ваколатли органнинг хулосаси;

♦ моддий аҳволи тўғрисида маълумот;

♦ стипендия миқдори тўғрисида маълумот;

♦ бола кун давомида ўқиш билан бандлиги, шу сабабли ишлаш имконини йўқлиги тўғрисида ўқув муассасасидан маълумотнома;

♦ боланинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббий маълумотнома (ОСПнинг 29.07.2016 йилдаги 11-сон қарорининг 9, 10-бандлари).

 

Муборак Отажонова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 582 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика