Қайд этилган никоҳдаги турмуш ўртоғи вафот этган. Аёли ва вояга етмаган болалари – туғишган қизи ва аёлининг биринчи турмушидан ўғли қолган. Ҳаммалари хусусий уйда прописка қилинган, мерос расмийлаштирилаяпти.
Туғишган бўлмаган ўғил мероснинг бир қисмини олишга ҳақлими?
– Ворисликда фақат фарзандликка олинган болалар туғишган қариндошларга тенглаштирилади (ФК 1134-м. 2-қ.). Сизнинг ҳолатда, туғишган бўлмаган ўғил фарзандликка олинмаган бўлса, у меросхўр бўла олмайди ва мерос қолдирилган уй сотилганда унинг бир қисмига талабгор бўлишга ҳақли эмас.
Муборак Отажонова,
«Norma» МЧЖ эксперти.