Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 13 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 

Биржа савдолари – алоҳида товар секциялари орқали

 

Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди (18.03.2020 йилдаги 170-сон ВМҚга қаранг).

 

 Ҳужжат биржа савдоларини такомиллаштиришга, хусусан ўтказиладиган электрон савдолар шаффофлигини ҳамда ушбу жараёнларга аралашишга йўл қўйилмаслигини таъминлашга қаратилган. Бунинг учун қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқланган:

♦ электрон биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига инновацион IT-технологияларни жорий этиш;

♦ нархларни, талаб ва таклифларни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларида конъюнктурани ва унга жиддий таъсир ўтказувчи омилларни ҳар томонлама таҳлил қилиш;

♦ биржа савдоларини ўтказиш шаклларини такомиллаштириш, янги савдо воситаларини жорий этиш, шунингдек электрон тижоратни жадал ривожлантириш;

♦ халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ва самарали молиявий ва НR-менежмент услубларини жорий этиш.

♦ 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидагилар назарда тутилган тартиб жорий этилади:

♦ товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;

♦ маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмини инобатга олган ҳолда, юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;

♦ биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини мунтазам (ҳар 3 йилда бир марта) аниқлаш.

 Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда қуйидагилар батафсил кўрсатилган:

♦ биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар ҳажмини шакллантириш ва уларни сотиш;

♦ етказиб берилаётган товарнинг бошланғич нархи ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар ва маҳсулотни юклаб жўнатиш механизмини белгилаш;

♦ маҳсулотни 1 ойдан ортиқ муддатга кечиктирган ҳолда етказиб бериш шарти билан (форвард савдо тури бўйича) сотиш;

♦ ўртача биржа котировкаларини (нархларини) ҳисоблаш;

♦ маҳсулот нархлари мониторингини юритиш;

♦ товарни экспортга реализация қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Ленара Хикматова.

 

Прочитано: 562 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика