Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 05 / Хўжалик юритиш қоидалари

Пул олиш учун пойтахтдаги квартирани гаровга қўйиш

 

Вилоятда истиқомат қиладиган фуқаро Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқарога катта миқдорда қарз бермоқчи, бунда қарз олувчига тегишли Тошкентдаги квартира гаровга қўйилмоқда.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай қарз берилиши мумкинми?

 

Йўқ, Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинмаган шахс учун бундай гаров назарда тутилмаган.

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс сотиб олувчи тараф бўлса, Тошкент шаҳрида олди-сотди битимлари нотариал тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади, шу жумладан турар жой гаровга қўйилади (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова; АВ томонидан 4.01.2019 йилда 3113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 50-банди).

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган шахсга пул қарз бериш шартномасини таъминлаш учун ипотека сифатида Тошкент шаҳрида жойлашган квартирани тақдим этиш қонун ҳужжатларига зиддир.

 

Павел Сильнов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 623 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика