Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 05 / Хўжалик юритиш қоидалари

Жавобгарликдан озод этиладиган ҳолатлар

 

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва савдо қоидаларини бузиш ҳолларида жиноий иш қўзғатилмаслиги учун ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга 30 кунлик муддат қандай асосда берилади?

 

– Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари аниқланганда, айбдор шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Хусусан, биринчи марта жиноят содир этган шахс давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкцияларни тўласа, у жавобгарликдан озод этилади. Солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ органининг қарорини ёки Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг содир этилган жиноят ҳақидаги хабарини олган кундан эътиборан 30 кун ичида зарар қопланиши лозим (ЖКнинг 184-моддаси).

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган шахс худди шундай тартибда жавобгарликдан озод этилади. Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади (ЖКнинг 189-моддаси).

 

Альберт Сафин,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 666 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика