Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 05 / Паспорт масалалари

Консуллик ҳисобига туриш лозим

 

Корея Республикасида ўқийман. Консуллик ҳисобида турмайман. Февралда Индонезияда Халқаро талабалик форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Факультетимиздагилар конференцияга мени юборишмоқчи, бироқ ОВИР стикерим амал қилиш муддати тугаган, паспортимни эса алмаштирмаганман.

Бошқа давлатга ОВИР стикерисиз борсам бўладими? Чиқиш учун рухсатнома қандай олинади? Ёки ЎзРнинг Кореядаги Ваколатхонасида паспортни алмаштирсам бўладими?

 

– Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Ваколатхонасида консуллик ҳисобига турмаган бўлсангиз, эски намунадаги биометрик паспортдаги стикернинг амал қилиш муддати тугаши билан Ўзбекистонга қайтишингиз ва яшаш жойингиздаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидан хорижга чиқиш учун хорижий паспорт олишингиз шарт.

Бироқ, Жанубий Кореяда ўқиб туриб, бўлиш мамлакатига қонуний равишда ва 6 ойдан ошадиган муддатга келган бўлсангиз, хорижий паспорт олиш учун Ўзбекистоннинг консуллик муассасасига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Бунинг учун вақтинча консуллик ҳисобига туриш (Низомнинг 53-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова) ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

♦ сўровнома-ариза;

♦ эски намунадаги биометрик паспорт;

♦ ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув участкасига ёзиб берилган гувоҳнома.

Шунингдек консуллик йиғими тўланган бўлиши керак.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 594 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика