Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 05 / АКТ имкониятлари

Электрон аукцион: савдога «уяли телефон» орқали

 

«Электрон онлайн-аукционларни ташкиллаштириш маркази» ДУК мобиль қурилмалар орқали электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиш имкониятини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу хоҳловчиларга аутентификациядан ўтиш ва электрон аукционларда мобиль телефон ва бошқа электрон гаджетлар орқали ҳам иштирок этиш имконини беради.

 

Бу янгилик ЭРИдан фойдаланиш бўйича мавжуд тартиботлар билан белгиланадиган барча чекловлардан холи бўлиш имконини беради. Ҳозирги пайтда электрон имзони олиш учун фуқаро ўз хотира картаси билан Давлат хизматлари марказига бориши керак. Ушбу карта келгусида фақат электрон рақамли имзони сақлаш ва ундан фойдаланиш учун қўлланилади. Ҳозирча ЭРИдан фойдаланилганда ушбу картани қўллаш керак, бу қўшимча қийинчиликларни туғдиради.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкиллаштириш маркази» ДУК директори Муҳиддин Хўжаевнинг айтишича, фуқароларнинг маҳсулотларни таққослаш, таклифлар топиш, товар ва хизматларни харид қилиш учун кўпинча смартфонлардан фойдаланиши туфайли тижорат майдони ўзгариб бормоқда. Уяли алоқа қурилмаларининг кенг тарқалиши тўловни онлайн амалга ошириш учун кўп имкониятларни тақдим этмоқда. Мобиль тижорат электрон тижоратга нисбатан жуда тез ривожланмоқда. Сотувчилар бу тенденцияга қараб мунтазам ошиб бораётган мобиль аудиторияга ва ушбу аудиториядан келиб тушадиган талабларга мослашиши керак.

«E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасидан фойдаланишни соддалаштириш ва савдоларда мобиль қурилмалар орқали иштирок этиш имкониятини жорий этиш мақсадида икки йил аввал ишга туширилган ва тор доирадаги ихтисосликка эга бўлган тизимни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган вақт давомида платформа фаолияти соҳаси анча кенгайтирилди ва эндиликда 12 катта йўналишни ўз ичига олади. Ҳозир ер участкалари, бинолар, автомобиллар, автобуслар, дўконлар ва ҳаттоки бутунлай жиҳозланган ишлаб чиқариш цехларини ҳам харид қилиш мумкин. Аукцион раҳбарияти эришилган натижалар билан кифояланмай, ўз хоҳиши билан мулкини аукционда сотувга қўядиган юридик ва жисмоний шахслар орқали тақдим этилаётган хизматлар ва сотилаётган товарлар сонини оширишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда аукционга тақдим этилган лотонинг 30 фоизидан кўпи уларнинг эгалари томонидан ихтиёрий равишда ким ошди савдосига қўйилди. Бу иштирокчилар ўртасидаги ишончдан далолатдир.

Савдолар жараёнида иштирокчиларга кўринмайдиган мураккаб техник жараёнлар юз бергани боис, аукцион тизимида Ўзбекистондаги энг яхшилардан деб тан олинган мураккаб, кўп босқичли киберхавфсизлик тизими қўлланилади.

Ҳозирги пайтда аукцион орқали корхоналар ташкил этиш учун мўлжалланган қиймати 62 млрд сўмга тенг 7 640 ер участкаси сотилди. Бу жараёнда айрим иштирокчилар лотолар нархини сунъий оширишга уринади ёки савдога тўсқинлик қилади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бундай иштирокчилар жарима тўлаши керак. Улар иккинчи марта ушбу қоидани бузса «қора рўйхатга» киритилади ва савдоларда иштирок эта олмайди. Биз ушбу салбий ҳодисага бутунлай барҳам беришга муваффақ бўлинди.

Электрон тижоратни ривожлантириш мамлакат иқтисодиёти ўсиши кўрсаткичларининг устувор йўналишларидан. «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси – бу, келишувлар учун платформа бўлиб, икки томон ўртасида воситачи ҳисобланади. Савдолар, яъни аукционларни электрон майдон сайтидан фойдаланган ҳолда, электрон шаклда ўтказиш бошланғич нархни максимал даражада камайтиришни таъминлайди ва савдоларда етказиб берувчиларнинг иштирокини ошкор этилмасликни кафолатлайди. Бу, ўз навбатида, буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасида келишув ва босим бўлмаслигини кафолатлайди.

 

ЎзА асосида.

 

Прочитано: 639 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика