Norma.uz

Ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар эълон қилинади

 

Президентнинг 13.12.2019 йилдаги ПҚ-4551-сон қарори билан Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.    

 

Ҳужжат давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги чиқишида айтиб ўтилган ташаббусларни амалга оширишга йўналтирилган.

Улар орасида – ер ажратиш ва шаҳарсозлик соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш. 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

♦ аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади («Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси);

жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин 1 кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

Қонунлар ижросини таъминлашнинг самарадорлигини ошириш учун:

♦ Олий Мажлис палаталари қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳамда қонуности ҳужжатларининг қабул қилинишини мониторинг қилиб бориш, қабул қилинган қонунларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ишларини такомиллаштириши ва кучайтириши керак;

♦ Олий суд жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишда қонунларнинг бир хил ва тўғри қўлланилиши ҳолатларини ўрганиш юзасидан суд амалиётини ҳар чоракда умумлаштириб боради, заруратга кўра тегишли Пленум қарорларини қабул қилади;

♦ Ҳукумат қонунлар ижросининг мақсадли ва комплекс ўрганилишини ҳамда унинг натижаларини режа асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида муҳокама қилиб борилишини таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 14.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 40 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика