Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 01 / Ислоҳот одимлари

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришдаги ўзгаришларни биласизми?

 

Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида қайд этилганидек, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография соҳаси фаолияти бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар туфайли қонунбузилиш ҳолатлари анча камайди.

 

Ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳолатини доимий назорат қилиб бориш бўйича давлат инспекторлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмаган ҳолда мавжуд ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатлари мониторингдан ўтказилди. Унга кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 2 582 нафар ердан фойдаланувчига, 1 536 нафар хўжалик юритувчи субъект раҳбарларига ер қонунбузилиш ҳолатларини зудлик билан бартараф этишни сўраб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Бош прокуратура ва қўмита ўртасида тасдиқланган қўшма тартиб асосида чора кўриш ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш учун 1 331 та ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят ва туман прокуратураларига киритилди. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари, қурилган ноқонуний қурилишларни буздириш ва тегишли чоралар кўришни сўраб 437 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 5-моддасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган бўлсада, бу бўйича тегишли таъсир чоралари кўрилмаяпти. Масалан, ўтказилган мониторинглар натижасида 4 596 та аниқланган ер қонунбузилиш ҳолатининг 384 таси бартараф этилиши таъминланган, холос. Шуни инобатга олган ҳолда келгусида бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларига тизимли чоралар кўрилади.

2014 йилга қадар кадастр йиғмажилдини шакллантириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда тегишли бўлган ёки умуман тегишли бўлмаган ҳужжатларнинг талаб қилиниши, қоғоз кўринишидаги ҳужжатларнинг кўплиги, хизмат кўрсатиш муддатлари узоқлиги фуқароларнинг сарсон бўлиши ва норозилигига ҳамда коррупцияга сабаб бўларди. Ҳозир эса кўчмас мулк объекти бўйича кадастр йиғмажилди шакллантирилади ва унинг натижаси бўйича мулкдорга кадастр паспорти тақдим этилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома бериш бекор қилинган бўлиб, давлат реестридан кўчирма тақдим этилмоқда. Шунингдек, кадастр паспортини шакллантириш уй-жойлар бўйича 3 кундан 10 кунгача муддатда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш эса 2 иш кунида амалга оширилади.

Кўчмас мулк бегоналаштирилганида объектда ҳеч кандай ўзгаришлар қилинмаган бўлса, янги мулкдорга қайта кадастр паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди. Фақатгина ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилади ва реестрдан кўчирма тақдим этилади. Кадастр паспортини ва реестрдан кўчирма тақдим этиш жараёнлари электрон тизимда амалга оширилади. Фуқароларга қулайлик яратиш, сарсонгарчилик ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кадастр паспортини расмийлаштириш ва ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун мурожаатлар ҳудудий давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинмоқда.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика