Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 51 / Юридик маслаҳатлар

Дорихона маслаҳатчиси: маълумотга доир талаб

 

Нодавлат ташкилоти дорихоналар тармоғи орқали дори воситаларини сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланади. Дорихонага тиббиёт коллежлари битирувчилари ва институтлар талабалари ишга жойлашадилар, уларнинг дипломларида «акушер», «фельдшер», «ҳамшира» ва бошқалар кўрсатилган. Дорихоналарда маслаҳатчи лавозими Классификаторда назарда тутилмаган, бунда олий маълумот талаб этилади.

Дорихонага парафармацевтика препаратлари (пахта, тиббий буюмлар, БФҚ ва бошқалар) бўйича маслаҳатчи лавозимига тегишли маълумот йўналиши ва даражасига эга бўлмаган шахсларни ишга олиш мумкинми?

 

Уларни маслаҳатчи лавозимига тайинлашингиз мумкин.

Дори воситаларини реализация қилишга фақат махсус фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 6.04.2017 йилдаги 185-сон қарорига 2-илова). БФҚ, пахта, тиббий буюмлар, даволаш косметикаси ва бошқалар дори воситалари ҳисобланмаганлиги сабабли ушбу лавозимга тиббий маълумотга эга бўлмаган ходимлар ҳам тайинланиши мумкин.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифида (ХАЛИКК-2017га 2-илова, ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган) маслаҳатчи лавозими учун олий маълумот белгиланган. Парафармацевт лавозими назарда тутилмаган. Мазкур ҳолатда қуйидаги 2 вариантда йўл тутиш мумкин:

1) ХАЛИКК-2017 ишга қабул қилишда ходимларга қўйиладиган маълумотнинг энг паст даражаси талаби бобида нодавлат ташкилотлари учун тавсия хусусиятига эга (ХАЛИКК-2017 4-банди). Яъни маслаҳатчи учун олий маълумот бўлиши тўғрисидаги талабга таянмасангиз ҳам бўлади;

2) «маслаҳатчи сотувчи» лавозими учун ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти назарда тутилади (Таснифнинг 2276-банди).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 634 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика