Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 50 / Солиқ солиш

Қарз шартномаси шартларига кўра

 

Хорижий корхона муассиси – Хитой компаниясидан чет эл валютасида фоизсиз молиявий қарз олди.

Қарзнинг фоизли ставкаси устидан назорат ўрнатиладими?

Хорижий компаниядан олинган қарз бўйича қандай энг кам фоиз ставкасини ўрнатиш мумкин?

 

Қарз суммасига фоиз миқдори ёки фоизнинг мавжуд бўлмаслиги (фоизсиз қарз) томонларнинг эркин хоҳишига кўра қарз шартномасида белгиланади (ФКнинг ­732-моддаси). Мазкур ҳолатда давлат шартнома шартларини назорат қилмайди.

Шунга қарамай, солиқ солиш қисмида ўзаро алоқадор шахслар деган тушунча мавжуд. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ва уларнинг чет давлатлар юридик шахслари бўлган муассислари (иштирокчилари, аъзолари) ўзаро алоқадор шахслар ҳисобланади.

Ўзаро алоқадор юридик шахслар ўз тижорат ва молиявий муносабатларида ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланилиши мумкин бўлган нархлардан фарқ қиладиган нархларни қўлласа, солиқ солинадиган база товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш нархлари асосида ҳисоблаб чиқариладиган солиқ солиш объектини аниқлашда солиқ органлари ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланиладиган нархлардан фойдаланади (Солиқ кодексининг 40-моддаси).

Амалдаги Солиқ кодексида фоизсиз қарз ёки фоизлари қайта молиялаштириш ставкасидан (ҳозирги вақтда – 16%) паст бўлган ставкада қарз олинганда қарз олувчида текин олинган мулкий ҳуқуқ юзага келади (Солиқ кодексининг 135-моддаси ­4-қисми). Ушбу даромад бошқа даромадлар сифатида акс эттирилади ва фойда солиғи ҳамда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Бунда мазкур меъёр қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;

Президентнинг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан берилган заёмларга (ссудаларга) (Солиқ кодексининг 135-моддаси 5-қисми).

ЎзР норезидентидан олинган фоизсиз қарз қарздорда солиқ солинадиган даромаднинг юзага келишига олиб келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 422 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика