Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 50 / Солиқ солиш

ҚҚС ставкаси ўзгарганини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китоблар

 

Корхона 2019 йил 1 октябрга қадар 20%лик ставкада ҚҚСни қўллаган ҳолда бошқа корхонага товар қарзини берди. 2019 йил октябрда товар қарзини қайтаришда қарз олувчи ҳисобварақ-фактурада амалдаги 15%лик ставкада ҚҚСни кўрсатди.

Товар қарзи суммасида ҚҚС ставкаси пасайтирилгани боис юзага келган фарқни қандай қоплаш мумкин?

 

– Ушбу вазиятни мисолда кўриб чиқамиз.

Корхона 12 000 000 сўмлик товар қарзини бошқа корхонага берди, шу жумладан ҚҚС – 20%. Етказиб бериш қиймати ҚҚСсиз – 10 000 000 сўм, унга ҳисобланган ҚҚС 2 000 000 сўмни ташкил этди.

2019 йил октябрь ойида ҚҚС ставкаси 15% бўлди. 12 000 000 сўмлик қарз бўйича кредиторлик қарзини ёпиш мақсадида қарз олувчи 12 000 000 сўм миқдоридаги товар қарзини, шу жумладан 15%лик ҚҚСни қайтариши мумкин. Бунда ҚҚСсиз етказиб бериш қиймати 10 434 783 сўмни, ҚҚС эса 1 565 217 сўмни ташкил этади.

Қарз олувчи 10 000 000 сўмлик қийматдаги товарни қайтарадиган бўлса, 15%лик ставка бўйича ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қарз 12 000 000 сўмда эмас, балки 11 500 000 сўмлик суммада сўндирилади. Натижада қарз олувчи қарз берувчидан 500 000 сўм қарз бўлиб қолади. Томонларнинг келишувига кўра қарз берувчи 500 000 сўмлик қарз суммасидан қарз олувчининг фойдасига воз кечиши ёки тўлиқ тўлашни талаб қилиши мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар. 

 

Прочитано: 900 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика