Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 50 / Солиқ солиш

Ҳисоботни қайта топшириш керак

 

Товар корпоратив карта бўйича реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган. ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдиришда 5-илова «Сотиб олувчининг номи» устунида жисмоний шахсни кўрсатганмиз. Товарни олган ташкилот эса ушбу ҳисобварақ-фактурани 4-иловада кўрсатган. ДСИнинг камерал бўлими сотувлар суммасини реализация қилишда акс эттирилмаган сифатида Сотишлар реестрига киритиш тўғрисидаги талабни қўйди.

ҚҚС бўйича Сотишлар реестрида корпоратив карта орқали ҳақ тўланган товарлар реализация қилинганини қандай тўғри акс эттириш лозим?

 

– Корпоратив карта орқали ҳақ тўланган товарлар, хизматларни реализация қилишда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри (Сотишлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова, 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) товар (хизмат) ҳақи корпоратив картадан тўланган тақдирда ҳам харидор-корхонанинг номи ва унинг СТИРи кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.

Нотўғри тўлдирилган Реестрга тузатиш киритиш учун ҳар бир харидор–юридик шахс кесимида корпоратив картадан тўланган реализация кўрсатилган ҳолда ҳисоботни қайта топширишингиз лозим.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар. 

 

Прочитано: 307 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика