Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 50 / Солиқ солиш

Таннархга киритинг

 

Корхона транспорт хизматларини кўрсатади ва бунинг учун етказиб берувчидан дизель ёқилғисини сотиб олади.

Корхона акциз солиғи суммасини транспорт хизматлари таннархида ҳисобга олиши лозимми ёки уни давр харажатларига ҳисобдан чиқариши керакми?

 

– Акциз солиғини ҳисоблаш, хусусан якуний истеъмолчи ҳисобланган корхонангизга дизель ёқилғисини реализация қилишда ҳисоблаш тартиби Солиқ кодексининг 236-моддасида белгиланган.

Корхонангиз транспорт хизматларини кўрсатади ва бунинг учун дизель ёқилғисини сотиб олади. Уни сотиб олишда тўланадиган акциз солиғи суммасини дизель ёқилғиси таннархига киритиш керак. Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса) товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг таннархига қўшиладиган харажатларга киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда ­1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди 2-хатбошиси «б» кичик банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар. 

 

Прочитано: 393 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика