Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 50 / Солиқ солиш

Хизматларни экспорт қилишда ҚҚС

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот экспорт шартномаси бўйича хорижий шерик – норезидентга у Ўзбекистон ҳудудига етказиб берган тиббий буюмларни монтаж қилиш ва ўрнатиш тарзидаги хизматларни кўрсатади.

Хизматларни экспорт қилишда ҚҚСнинг қайси ставкаси қўлланилади?

 

– ЎзР ҳудудида жойлаштирилган мол-мулкни монтаж қилиш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар экспорти билан боғлиқ оборотларга 15%лик ставкада ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 211-1-моддаси).

Ишлар, хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган кўчар мулк билан боғлиқ бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ишларни, хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади. Бундай ишларга, хизматларга монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, қайта ишлаш, ишлов бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш киради (Солиқ кодексининг 202-моддаси 2-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 395 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика