Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 50 / Қарор лойиҳаси

Жисмоний шахслар божхона чегарасидан олиб ўтадиган товарларнинг мақсади қандай аниқланади

 

Давлат божхона қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

 

Ҳужжат лойиҳаси Президентнинг 2019 йил 7 ноябрдаги «Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4508-сон қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосан:

жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон божхона чегараси орқали шахсий эҳтиёжлари учун олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартибини белгилашга;

божхона органларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга;

амалдаги қонун ҳужжатларининг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларга уйғунлашишига;

божхона органларининг хизмат вазифаларини бажариш чоғида қонунийлик, очиқлик, шаффофликка эришиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилиниши кафолатларини самарали амалга ошириш юзасидан қўшимча ҳуқуқий механизмларнинг янада яхшиланишига қаратилган.

Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари, Япония, Озарбайжон ва Норвегия каби ривожланган хорижий давлатларнинг амалиёти ўрганиб чиқилган.

Ҳозирда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.

Муҳокамалар жорий йилнинг 20 декабрига қадар давом этади. Унда иштирок этиб, лойиҳа юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Жамшид ХОТАМОВ,

ДБҚ Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини

жорий этиш бошқармаси

бўлим бошлиғи.

 

Прочитано: 857 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика