Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 49 / Божхона

Инвесторнинг талаби нима?

 

ёхуд Самарқанд вилоятига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш хусусида

Самарқанд вилояти иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларида хорижий инвестициялар иштирокида 500 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида 150,3 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Бу ўтган йилнинг якуни билан таққосланганда қарийб 2,5 баробарга ёки 92 млн долларга кўпдир.

 

Ҳудудий дастурлар доирасида қарийб 3 трлн сўмлик 580 та лойиҳа амалга оширилиб, 10,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Биргина саноат соҳасида 2,2 трлн сўмлик 221 та лойиҳа ишга тушиши билан 6 692 та иш ўрни яратилди.

Вилоятимизда бугунги кунда 250 та корхона экспорт фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Уларнинг 118 таси саноат ва 132 таси қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган. Жорий йилда 70 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб қилинган бўлиб, улар томонидан қўшимча 18,6 млн долларлик янги турдаги саноат маҳсулотлари экспорт қилинди. Инвесторларга бир нарса – ишлаш учун қулай бизнес муҳити яратиб берилса, бас. Шу туфайли киритилган инвестициялар географияси ҳам кенгайиб бормоқда: Хитой, Туркия, Жанубий Корея, АҚШ, Россия, Япония, Польша, Буюк Британия, Канада сингари 30 га яқин давлатнинг сармоядорлари инвестор сифатида иштирок этмоқда.

2019 йилнинг охиригача инвестиция дастури доирасида 5 992,3 млрд сўмлик 814 та лойиҳа жорий этилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида йилига 52 млрд сўмдан ортиқ қўшимча бюджет тушумларига эга бўлинади ва 25 млн долларлик маҳсулотлар хорижга экспорт қилинади.

Яқин истиқболда Оқдарё, Жомбой, Иштихон ва Самарқанд туманларида янги лойиҳаларни ҳам ўзлаштириш режалаштирилган. Натижада 12 та янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Жинси матоси, чангютгич, кир ювиш машиналари, LED лампалари, сув насослари, лаборатория пробиркалари, гигиеник қўлқоплар, газ-бетон блоклар, керамик плиткалар ва 3 турдаги мини-агротехника шулар жумласидандир.

 

Даврон РАСУЛОВ,

Самарқад вилоят инвестиция ва савдо бошқармаси бўлим бошлиғи.

 

Прочитано: 651 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика