Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 49 / Амалий бухгалтерия

Шахсий автомобилдан фойдаланиш: компенсация ҳисоблаш

 

Ходим шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланади. Унга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлашда 1.09.2019 йилдан бошлаб МҲЭКМни (634 880 сўм) қўллаш лозимми ёки базавий ҳисоблаш миқдориними (223 000 сўм)?

 

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) аввал ЭКИҲга нисбатан белгиланган тўловлар суммаларини аниқлаш учун меҳнат муносабатлари соҳасида қўлланилади (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 2-банди «а» кичик банди).

Корхонада меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ходимга автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланиш харажатларини қоплаш учун шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун компенсация тўланади. Яъни автомобиль учун компенсация МҲЭКМда ифодаланиши лозим.

Энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан белгиланган компенсация тўловлари сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади (зарур ҳолларда кўп томонга яхлитланади) (ПФ-5723-сон Фармоннинг 3-банди).

Шу тариқа, жорий йил 1 сентябрдан компенсациялар миқдорини қайта ҳисоблашингиз ҳамда уларнинг сўмда ифодаланган қийматларини сақлаб қолган ҳолда МҲЭКМда ифодалашингиз ва буни буйруқ билан тасдиқлашингиз лозим.

 

МИСОЛ. 1 сентябргача корхона ходимга автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун ЭКИҲнинг 4,5 баравари миқдорида компенсация тўлади.

Август ойида компенсация суммаси 1 003 500 сўмни (223 000 х 4,5) ташкил қилди. 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ бекор қилинганлиги муносабати билан компенсация суммаси МҲЭКМга қайта ҳисобланди:

1 003 500 / 634 880 = 1,58.

Корхона 2019 йил 1 сентябрдан ходимнинг шахсий автотранспортидан фойдаланганлик учун компенсацияни МҲЭКМнинг 1,58 баравари миқдорида тўлаш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштирди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 831 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика