Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 49 / Амалий бухгалтерия

Ходим ўқишда бўлганда маош ҳисобланиши

 

Ходим 4.09.2019 йилдан 1 йил муддатга Президент академиясига ўқишга юборилди. Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ­ПФ-5139-сон Фармонига мувофиқ Академия тингловчиларининг ўқиш давридаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

Ўқиш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

 

– Ходимнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади (МКнинг 166-моддаси).

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган Академия тингловчиларининг бутун ўқиш даври учун асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади (8.08.2017 йилдаги ПФ-5139-сон Фармоннинг ­3-банди).

Ўртача ойлик иш ҳақи бир йил ва ундан ортиқ ишлаганларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни, ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг 1/12 га (6 ой тўлиқ ишлаганларга 1/6 га; 7 ой тўлиқ ишлаганларга 1/7 га ва ҳоказолар) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова). Ошган суммалар ҳисоб-китобига фақат ЯИТ солинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги тўловлар киради.

 

МИСОЛ. Ходим ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга юборилди. Ўқиш муддати – 1 йил.

Ходимнинг лавозим маоши – 1 500 000 сўм.

Ўтган 12 ой учун маошдан ташқари 1 200 000 сўм ҳисобланган.

Ўртача ойлик иш ҳақи 1 600 000 сўмни (1 500 000 + 1 200 000 / 12) ташкил қилади.

Бир йиллик ўқиш давомида ходимга ҳар ойда 1 600 000 сўм ҳисоблаб ёзилади.

 

Ушбу тўловлар ўқиётган ходимларнинг жами даромадига киритилади ва уларга ЖШДС солинади, шунингдек ЯИТ ҳисобланади. Фойда солиғини ҳисоблашда улар чегириладиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 143-моддаси 7-банди «ж» кичик банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 804 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика